Кесма лағмон
сешанба, 2015 Июл 07 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
Қайла учун:
1. Гўшт - 0.5 кг.
2. Булғор қалампири (қизил) - 2 дона
3. Булғор қалампири (яшил) - 2 дона
4. Корейс карами япроқлари - 0,5 кг.
5. Корейс турупи - 1 дона
6. Қизил сабзи - 1 дона
7. Кабачки - 1 дона
8. Помидор - 2 дона
9. Пиё0 - 2 дона
10. Саримсоқ пиёз - 5-6 бўлакча
11. Кўкат (сельдр) - 1 боғ
12. Соя соуси - 2 ош қошиқ.
Хамир учун:
1. Ун - 4-5 стакан
2. Тухум - 2 дона
3. Номокоб сув - 1 коса.
Қайла тайёрланиши:
Қозонга 1 чўмич ёғ солинади. Ёғ қизигач, тўғралган пиёз солиб, қизаргунича қовурилади. Сўнг, йирик сомонча шаклида тўғралган гўшт солинади. Гўшт бироз қовурилгач, устига тўғралган помидор солинади ва қовуришда давом этилади.
Помидор эзилиб, йўқ бўлгач, 1 коса сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилиб, гўшт пишгунича қайнатилинади. Солинган 1 коса сув камайиб, қовуриш ҳолига етганида, олов баландлатилади. Ва, йирик тўғралган барча масаллиқлар кетма-кет солиниб, қовуришда давом этилади.
5-7 дақиқадан сўнг, соя, туз, янчилган аччиқ қизил қалампир таъбга кўра солинади. Сўнг, масаллиқлар кўмилгунича сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилади ва 15-20 дақиқа қайнатилинади.
Хамир тайёрланиши:
Ун устига 2 та тухум ва шўр сув солиниб, қаттиқ хамир қорилади. Хамир узоқ муштланиб, тиндирилади.
Тинган хамир ёйилади. Устига ун сепиб, шу ҳолида 5-10 дақиқага қолдирилади. Ёйилган хамир бироз қотгач, уни тахланади ва керакли қалинликда хамирни кесиб чиқилади. Кесилган хамир бармоқлар ёрдамида титиб юборилади. Ва бу хамир қайнаётган шўр сувда пиширилади.
Истеъмол қилиш:
Аввал идишга пишган хамир солинади. Сўнг устига қайла солиниб, тўғралган кўкат ва оқ пиёз билан безатилиб, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг