Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Гўштли рулет

 чоршанба, 2015 Сентябр 23    Лола Хакимова  

Гўштли рулет

Керакли масаллиқлар:

1. Ун
2. Сут - 750 гр.
3. Маргарин - 250 гр.
4. Тухум - 4 дона
5. Шакар - 1 чой қошиқ
6. Ёғ - 200 гр.
7. Ачитқи - 2 ош қошиқ
8. Туз - 3 чой қошиқ
9. Қийма - 1 кг
10. Пиёз - 2 дона.

Тайёрланиши:

Қийма.
Қийма гўштга пиёз, туз солиниб, товада бироз қовуриб олинади.

Тухумни оқини шакар билан аралаштириб, иссиқ сутга солинади. Сўнг, 2 стакан ун билан ачитқи солиниб, суюқ хамир қорилади ва 2 соатга музлаткичга қўйилади. Сўнг, суюқ хамир музлаткичдан олиниб, тўз, ёғ, 3та тухум сариғи ва ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади. Хамирни 5 га бўлиб, хар бир бўлагини целофанга ўраб, яна музлаткичга 1 соатга қўйилади. Сўнг, хар бир зувалани ёйиб, 50 грдам хона хароратида юмшаган маргарин суртилади.

Ёйилган хамирга қийма солиниб, расмда кўрсатилган шаклга келтириб ўралади. Духовка листига ойсимон шаклда қўйилиб, устига тухум сариғи суртилиб, седана сепилади ва ўрта оловда 35-40 дақиқа давомида пиширилади.

Эслатма: Тайёр зувалаларни музлаткичда сақлаган ҳолда эрталабки нонуштага биттадан пишириш мумкин.

 

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг