Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Чучвара

 шанба, 2015 Феврал 21    Лола Хакимова  

Чучвара

Керакли масаллиқлар:

Қийма гўшт - 300 г.
Ун - 500 гр.
Пиёз - 5-6 дона.
Картошка - 2-3 дона.
Тухум - 2 дона.
Тайёр бульон (Галина бланка ёки Роллтон) - 1 пачка.
Туз
Зираворлар

Тайёрланиши:

1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та тухум қўшиб, хамир қорилади. Хамир яхшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади.
Қозонга сув солиниб газга қўйилади. Сув қайнаб чиққач, 2-3 дона майда тўғралган пиёз ва картошкалар солинади.
Энди қийма тайёрлаймиз.
Бунинг учун тайёр қийма гўштига қолган пиёзларни майда тўғраб, зираворлар билан туз-намагини тўғрилаймиз.

Тинган хамирни юпқа қилиб ёямиз. Ва 3 бармоқ энлигида тесмалар кесиб олинда. Бу тесмалар устма-уст тахланиб, яна 3 бармоқ кенглигида кесилади.
Тайёр хамирга қийма солиб, чучвара тугилади.

Шу давргача қайнаб турган сувга тайёр бульон солиниб, кетидан чучвараларни соламиз. Чучваралар 10 дақиқа мобайнида пишади.
Чучваралар таъбга кўра кўкатлар ва сметана билан истеъмол қилинади.



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг