Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Бешбармоқ

 якшанба, 2018 Январ 07    Лола Хакимова  

Бешбармоқ

Керакли масаллиқлар:

Мол гўшти - 300 гр.
Қўй гўшти - 300 гр.
От гўшти - 300 гр.
Қази - 1 дона
Зира

Хамир

Ун - 1-1,5 кг,
Тухум 2 дона.
Номокоб сув - 1 коса.

Тайёрланиши:

Биринчи навбатда, қозонда, гўштлар, қази, туз ва зира солиниб, 3 соат давомида сувда қайнатилади. Сув биринчи қайнаб чиққан вақтида кўпикни олиш керак. Ёдингизда бўлсин! Кўпикни қанчалик эринмай олсангиз, сув шунчалик тиниқ бўлади.

1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та тухум қўшиб, хамир қорилади. Хамир яхшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади. Тинган хамиримиз юпқа, бир текисда қилиб ёйилади. Хамир қалинлиги чучвара хамири қалинлигидек (2-3 мм) булади. Ёйилган хамир, 8 га 8 тўртбурчак қилиб қесилади. Хамир бўлакчалари алоҳида сувда пиширилади.

Пишган хамирни човли ёрдамида лаганга сузамиз ва устига гўштлар қайнаган шўрвадан қуямиз. Паррак қилиб кесилган қази, хамда гўштлар билан таомни безатамиз ва дастурхонга тортамиз.

Эслатма: таомдаги гўштлар сизнинг таъбингизга қараб ўзгартирилиши мумкин. Сур гўшт бўлса таом янада хушхўр бўлади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг