Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Сирли тун" ширинлиги

 жума, 2015 Апрел 03    Лола Хакимова  

"Сирли тун" ширинлиги

Керакли масаллиқлар:

1. Тухум - 8 дона.
2. Шакар - 3 стакан.
3. Писта ёғи - 300 гр.
4. Чой содаси - 1 чой қошиқ + уксус.
5. Разрихлител - 1 пачка.
6. Какао - 3-4 ош қошиқ.
7. Ун - 5 стакан.
8. Сметана - 600 гр.

Крем учун:

9. Қуюлтирилган сут  - 1 банка.
10. "Шедрое лето" маргарини - 250 гр.

Глазур учун:

11. Қаттиқ шоколад плиткаси - 1 дона.
12. "Шедрое лето" маргарини - 2 ош қошиқ.

 

Тайёрланиши:

Крем: Уй ҳароратида эриган маргаринга қуюлтирилган сутни қўшиб, миксерда аралаштирамиз.
Глазур: 1 дона қора плитка сув ваннасида эритилиб маргарин қўшилади.

8 дона тухум шакар билан миксерда аралаштирилади. 600 гр. сметана, чой сода - уксус, разрихлител алоҳида идишда аралаштирилиб, тухумли массага қўшилиб, аралаштиришда давом эттирилади. Унга яна 300 гр. салат ёғи, какао ва 5 стакан ун қўшилиб, аралаштиришда давом эттирилади.

Тайёр масса 2 га бўлинади, ва духовка листига қоғоз тўшаб, устига солинади. Сўнг, олдиндан қиздирилган духовкада пиширилади.

Пишган коржлар крем ёрдамида ёпиштирилади. Устига крем суртилади. Глазурда устига безак берилади.

Ёқимли иштаҳа!
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг