Ўрамали кулча
чоршанба, 2015 Март 11 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Ун - 4 стакан.
2. Тухум - 2 дона.
3. Маргарин - 300 гр.
4. Сут - 1,5 стакан.
5. Ачитқи (дрожжи) - 1 пачка.
6. Шакар - 1 стакан.
7. Қаймоқ - 2 ош қошиқ.
8. Майдаланган ёнғоқ - 1 стакан.
9. Долчин (корица) - 1 пачка ёки 1 ош қошиқ.
Начинка:
Ярим стакан шакар, қаймоқ, ёнғоқ, долчи аралаштирилади.
Тайёрланиши:
Сут илитилиб, маргарин эритилади. Ун ичига сут, маргарин, ачитқи, ярим стакан шакар, тухум (устига суртиш учун 1 донасининг сариғи олиб қолинади) солинади. Қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилиб, иссиқ жойга ошгунича (кўтарилгунича) қўйилади.
Ошган хамир патнис кенглигида ёйилиб, начинка суртилади. Рулет ҳолатида ўралади.
Рулет ўртасидан 2га бўлиниб, арқон холатидай буралади.
Устига тухум сариғи суртилиб, олдиндан қиздирилган газ духовкасига қўйиб, 40 минут мобайнида (қизаргунича) пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг