Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Сабзавотли икра

 душанба, 2015 Июл 27    Лола Хакимова  

Сабзавотли икра

Керакли масаллиқлар:

1. Бақлажон - 1 кг.
2. Қовоқча (кабачки) - 1 кг.
3. Қизил сабзи - 1 кг.
4. Булғор қалампири (яшил) - 1 кг.
5. Помидор - 1 кг.
6. Пиёз - 0.5 кг.
7. Саримсоқ пиёз - 5-6 бўлакча
8. Ёғ - 200 гр.

Тайёрланиши:

Бақлажон ва қизил сабзи гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан чиқарилади. Помидор ва қовоқча майда, булғор қалампири йирик тўғралади.

Тўғралган пиёз ёғда қовурилади. Пиёз новвот ранг тусига киргач, устига сабзи, бақлажон ва қовоқча солиниб, қовуришда давом этилади.

Бироздан сўнг устига булғор қалампири ва саримсоқ пиёз солиниб, қовуришда давом этилади. 5-7 дақиқадан сўнг тўғралган помидор солинади.

Туз, қора мурч таъбга кўра солиниб, 10-15 дақиқа давомида қовурилади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг