"Мимоза" салати
сешанба, 2015 Апрел 07 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Пишлоқ - 50 гр.
2. Картошка - 3 дона.
3. Тухум - 2 дона.
4. Шпрот (консеваланган балиқ) - 1 банка.
5. Майонез - 50 гр.
Тайёрланиши:
Идишга консерва балиқ солинади. Устидан санчқида бўлакланади. Балиқ устига сувда қайнатилган ва қирғичдан чиқарилган картошка солинади. Унинг устига қайнатилган тухум оқи қирғичдан чиқарилади. Кейинги қатламга майонез суртилади. Устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепилади. Қолган тухум сариғи билан салат безатилади.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг