"Барно" салати
чоршанба, 2015 Август 05 Лола Хакимова
Керакли масаллиқлар:
1. Бақлажон - 1 кг.
2. Бодринг - 1 кг.
3. Қизил сабзи - 1 кг.
4. Помидор - 1 кг.
5. Пиёз - 0.5 кг.
6. Саримсоқ пиёз - 5-6 бўлакча
7. Ёғ - 200 гр.
8. Кўкатлар
Тайёрланиши:
Бақлажон йирик сомонча тўғралиб, шўр сувда 4-5 дақиқа қайнатиб олинади. Сабзи, бодринг йирик сомонча тўғралади. Помидор 5-6 бўлакка бўлинади. Пиёз йирик тўғралади.
Олдин қозонга ёғ солиб, пиёзни ўлгунча қовурамиз. Унинг устига сабзини солиб, қовуришда давом этамиз. Сабзи ўлгач, устига помидорни соламиз.
Помидор чала ўлгач, устига саримсоқ пиёз ва қайнатиб олинган бақлажонни, бодрингни солиб, 1-2 дақиқа қовурамиз. Сўнг кўкатларни солиб, тузини ростлаб, қозонни тагини пасайтирамиз ва қопқоғини ёпиб, 5-10 дақиқа димлаймиз.
Бу салатимизни қишги заҳирага (консерва) ёпиш ҳам мумкин. Бунинг учун, салат димланганидан сўнг устига бир чой қошиқ сирка (уксус) солиб, салатни аралаштирамиз ва банкаларга жойлаштириб, 15-20 дақиқа стериллаймиз. Сўнг қопқоғини маҳкамлаб, совутишга тўмпариб қўямиз.
Ёқимли иштаҳа!
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг