Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қўзиқорин мариновкаси

 жума, 2015 Март 06    Лола Хакимова  

Қўзиқорин мариновкаси

Масаллиқлар:

1. Қўзиқорин (вешенка сорти) - 2 кг.

2. Туз - 3 ош қошиқ.

3. Шакар - 2 ош қошиқ.

4. Уксус - 1 ош қошиқ.

5. Укроп - 1 боғ.

6. Лавр япроғи - 3-4 дона.

7. Саримсоқ пиёз (чеснок) - 5-6 бўлакча.

Тайёрланиши:

Қўзиқорин сувда ювиб, тозаланади. Кастрюлкага сув билан солиниб, оловга қўйилади. Қайнаб чиққанидан сўнг, олов пасайтирилиб, 10 дақиқа мобайнида қайнатилади. Сўнг, қайнаган суви тўкиб ташланади ва пишган қўзиқоринлар шу ёки бошқа идишда мариновка қилинади.

Мариновка:

Қўзиқоринлар устига шакар, туз, уксус, лавр япроқлари, саримсоқ пиёз ва укроп 3-4 бўлакка бўлинган ҳолатида солинади. Тайёр масса устига қайнатилган иссиқ сув (3 литр) солинади. Идиш қопқоғи ёпилиб, 7-8 соатга бир чеккага олиб қўйилади.

Бу тайёр мариновка қилинган қўзиқоринни ҳоҳланг шундайлигин, ҳоҳланг бошқа салатларга қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин.



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг