Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Хоналар учун парда танлаш

 душанба, 2015 Май 04    Лола Хакимова  

Хоналар учун парда танлаш

Хонадоннинг файзли, ўзига хос дизайнли бўлишида пардалар танлови жуда муҳим. Дераза учун танланган пардалар бадиий безаклардан ташқари, яна қандай вазифаларни бажариши кераклиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Айтайлик уй ичидаги манзарани яшириш ва ҳарир парда ёрдамида ташқарини кузатиши мумкин. Ҳатто мутахассислар шундай пардаларни яратишганки, улар хонани қуёш нури ва ёруғликдан буткул тўсади. Шу ўринда савол туғилади: хонадонингизга мос пардаларни танлашда нималарга эътибор бериш лозим?

Узуни маъқулми ёки калтаси? Одатда ёш болали аёллар узунлиги дераза токчасидан бўлишини ҳоҳлайдилар, уларнинг фикрича узун пардалар тез ифлосланади. Ҳатто болалар уларни ўйнаб, узиб олишлари ҳам мумкин. Лекин узунлиги дераза токчасигача бўлган пардалар фақат ошхона ва ойнабандли айвон деразаларига мос тушади. Қолган хонадонга эса узун парда танлашни маслаҳат берамиз. Кўп қаватли уйларда балкон деразаси ва эшиги бир-бирига яқин жойлашган бўлади. Бундай дераза пардаси токчагача, эшикники эса полгача узунликда бўлса, хона ўзгача кўринишга эга бўлади.

Болалар хонаси учун. Ҳаворанг, кулранг ва бинафшаранг пардалар фарзандингизнинг уйқуси бузилмай, мириқиб ухлашини таъминлайди. Шу боис иложи борича болалар хонаси учун айнан шу ранглиларини ихтиёр этаверинг.

Мебелларингизга ҳамоҳанг бўлсин. Бу борада ранглар уйғунлиги ёддан кўтарилмаслиги лозим. Танлаётган пардалар хона деворларининг ранги билан эмас, балки мебел рангига мос тушса, мақсадга мувофиқ бўлади. Албатта, девор рангига мос тушган пардалар ҳам хонага ўзига ҳос шинамлик беради. Бироқ кейинг йиллар давомида деворлар рангини ўзгартириш ёки уларга гулқоғоз ёпиштириш истагида бўлсангиз, пардаларни ҳам ўзгартиршингизга тўғри келади. Шу сабабли пардаларни мебелларга мослаб танлаганингиз маъқул.

Агар жалюзидан фойдалансангиз. Жалюзи шифти баланд уйларга илингани маъқул, унинг вертикал ва горизонтал турлари мавжуд. Вертикал жалюзиларни ҳар қандай хона (ёки ошхона)га ўрнатишингиз мумкин. Горизонтали эса офисларга илингани маъқул.

Пардаларни тозалаб туринг! Пардада тўпланиб қолган чангни тозалаш осон иш эмас. Уларни дам-бадам ювиш эса сифатига акс таъсир этиши мумкин. Шу сабабли вақти-вақти билан парда юзасига тўпланиб қолган чангни тозалаб туриш керак. Бунинг учун чангютгич оғзига дока тутиб, пардага теккизмаган ҳолда чангни тозалайсиз. Ювилган пардаларни эса бироз намлигида дазмоллаган маъқул. Шунда улар осон теккисланади.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг