Бекалар учун тавсиялар
душанба, 2015 Апрел 27 Лола Хакимова
Уй-рўзғор буюмларидан узоқ вақт фойдаланиш учун шунга яраша эътибор ҳам зарур. Чунки ҳар бир буюмнинг яхши хизмат қилиши уй бекасига боғлиқ. Қуйидаги маслаҳатлар сизга бунда ёрдам беради деб ўйлаймиз.
- Тилла буюмлар сақланадиган қутичага бир бўлак солиб қўйилган бўр уларни қорайиб қолишидан асрайди.
- Стол ёки силлиқ жойга мум тушса, дарҳол уни қириб ташлашга ошиқмаслик даркор. Иссиқ фенни ўша жойга тутиб, мумни эритиб, сўнгра латта билан артиб олган маъқул.
- Момиқ сочиқни ювиб-чайиб бўлгач, бир оз туз қўшилган сувга солиб қўйинг. Сўнг яхшилаб сиқиб олиб ёйсангиз, у пахмайиб, юмшоқ бўлади.
- Қўл сиғмайдиган чинни ва шиша идишларни тозалашда уларнинг ичига қайноқ сув қуйиб, ғижимланган қоғоз солиб, яхшилаб чайиш лозим. Шунда бари топ-тоза бўлади.
- Сирли идишда овқат пишираётганда у тагига олса, идишни истеъмол содаси солинган сув билан қайнатиш мумкин. Истеъмол содасининг ўрнига 2-3 дона майда пиёз ҳам ишлатса бўлади.
- Агар гилам ранги ёрқинроқ бўлишини истасангиз, кечқурун устига майда туз сепиб, эртасига уни юмшоқ нам мато билан артиш лозим.
-
Чумолилар шакар, асал ёки мураббо солинган банкага хужум қилмасин десангиз, идиш четига кунгабоқар ёғини суртиб қўйинг.
Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг