Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Тарвуздан турли ниқоблар

 чоршанба, 2015 Июл 29    Мухлиса Хакимова  

Тарвуздан турли ниқоблар

Тарвуз таркибида бошқа маҳсулотларга нисбатан кўп учрайдиган фолий кислотаси билан машҳур. Шунингдек, тарвуз клетчатка хамда витаминларга бой саналади. Бундан ташқари, тарвуз терини намлантириш ва майинлантириш хусусиятига эга.

Қуруқ тери учун.

Битта тухум сариғини 1 ош қошиқ янги тайёрланган тарвуз шарбати билан яхшилаб аралаштиринг ва 20 дақиқага юзингизга суртиб қўйинг.

Ярим стакан тарвуз шарбатини шунча миқдордаги сут билан аралаштиринг. Сўнгра тоза докани олиб тайёр аралашмага намлантиринг ва 15-20 дақиқага юзингизга қўйинг. Ҳар замонда докани аралашмага ботириб намлантириб туринг.

Ёғли тери учун.

Яхшилаб кўпиртирилган битта тухум оқини бир ош қошиқ тарвуз шарбати ва бир ош қошиқ ёғсиз сметана билан аралаштириб, бир хил масса ҳолатига келтиринг. Тайёр ниқобни 20 дақиқага юзингизга суртиб қўйинг. Бу ниқобни сметанасиз ҳам тайёрлаш мумкин.

Нормал тери учун.

2 чой қошиқ тарвуз мағзини, 1 чой қошиқ асал ва 1 чой қошиқ сметана билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни юзга суртиб, 15 дақиқадан сўнг ювиб ташланг.

Ажинга қарши.

Қирғичдан ўтказилган тарвузни 15-20 дақидага юзга суртиб, кейин ювиб ташланг. Бу ниқоб ажойиб ёшартириш хусусиятига эга.

2 ош қошиқ майда тўғралган тарвузнинг пустлоғи устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқа дам беринг. Агар бу дамлама 1 ой давомида кунига 3 маҳал чой ўрнида ичилса, тери таранглашади ва ажинлар йўқолади.

Оқартирувчи лосьон.

Агар юзингизга тушган ҳар хил доғлардан қутулиб, юз терингизни оқартиришни истасангиз, тарвуз ва бодринг шарбатини тенг миқдорда аралаштириб, тайёр лосьон билан ҳар куни эрталаб ва кечқурун юзингизни артинг.

Ёдингизда бўлсин, ушбу ниқоблар учун имкон қадар химиявий моддалар билан тўйинтирилмаган тарвуз танлаш лозим.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг