Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Ой юзингизни қуёш урмасин десангиз

 пайшанба, 2015 Июн 11    Мухлиса Хакимова  

Ой юзингизни қуёш урмасин десангиз

Қуёш тиғида кўп юришга тўғри келса, шляпа, кепка, шарф, соябон каби “ҳимояловчилардан”дан бирортасини ўзингиз билан олишни унутманг! Улар ёрдамида куйдирувчи қуёш нури зараридан юзингизни бирмунча сақланишингиз мумкин!

Кўз атрофи алоҳида эътиборга мойил: қуёшдан химоя қилувчи кўзойнак тақиш билан нафақат кўзингиз атрофида ажинлар кўпайишини олдини оласиз, балки кўз нурингизни ҳам асрайсиз.

SP-факторли кремдан фойдаланишнинг айни вақти. Бу мавсумда юзингизни қуёш нурига тутиб бериб, қорайиш ниятингиз бўлмаса, пардоз столингиздан, албатта, бу турдаги кремларга ўрин ажратишингиз керак бўлади. Тез зарарланадиган яноқ ва бўйин соҳасига кўпроқ суришни унутманг.

Кўпроқ сув ичинг! Бу нафақат чанқоғингизни босишингизга, балки юз терингизда намлик меёрининг сақланиши учун жуда муҳим!

Петрушка кўкати тетиклаштиради. Бир боғ петрушка кўкатини майдалаб устидан кўмгунича қайнаб турган сув қуйилади. Ярим соат тиндирилган дамлама сузиб олинади ва юз чайилади. Бундай дамлама учун қуритилган, барра ёки музлатилган кўкатдан фойдаланилса ҳам бўлади.

Бодринг оқартиради. Бодрингни майда қилиб тўғрайсиз (қирғичдан ўтказсангиз ҳам бўлади) ва унга ўзингиз фойдаланадиган озиқлантирувчи юз кремингиздан озгина қўшасиз. Агар юз терингиз ёғли бўлса, бодрингни сувини сиқиб олиб, тенг миқдорда спирт қўшасиз ва бир кеча кундузга тиндириб қўясиз. Ундан сўнг ушбу масса билан юзингизни (дока ёрдамида) компресс қилсангиз бўлади. Муолажа вақти: 20 дақиқа

Сметана озиқлантиради. 300 мл сметанага бир қисм майдалаб тўғралган петрушкани аралаштирасиз ва юзингизга бир текисда суртасиз. Агар юз терингиз қуруқ бўлса, тенг миқдорда сметана ва лимон аралаштирасиз. Муолажа вақти: 15 дақиқа. Сўнг пахтали диск ёки оддий тиббий пахтани илиқ сувда намлаб, юзингизни артасиз.

Нормал турдаги юзларга. Ўртача катталикдаги турпни қирғичдан ўтказасиз (тахминан 4 чой қошиқ чиқиши керак) ва унга икки-уч томчи зайтун ёғи аралаштирасиз. Тайёр массани юзингизга суриб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташлайсиз.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг