Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Ҳар куни 15 дақиқа ажратсангиз кифоя

 якшанба, 2015 Сентябр 06    Мухлиса Хакимова  

Ҳар куни 15 дақиқа ажратсангиз кифоя

Биз аёллар доим ёш кўринишни хоҳлаймиз. Маълумотларга қараганда, сув, кўк чой, сутли маҳсулотлар, яшил сабзавотлар, саримсоқ ҳамда шоколад ёшликнинг умрини узайтирар экан. Демак, ёшлигини асраб қолмоқчи бўлган ҳар бир аёлнинг кундалик таомномаси юқоридаги маҳсулотларга бой бўлиши керак. Аммо, ёш кўриниш учун таомноманинг ўзи камлик қилади. Қуйидаги ниқоблар сизга бу борада ёрдам беради. Уларни бажариш учун эса атиги 15 дақиқа кифоя. Тавсияларга амал қилишдан аввал косметолог билан маслаҳатлашинг.

Ажинларга қарши суюқлик

Бир ош қошиқ олма сиркасини 1/2 стакан сабзи суви билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашма билан ҳар куни икки маҳал эрталаб ва кечқурун юзингизни артинг. Муолажани қолдирмасдан, мунтазам равишда бажариб борсангиз, тез орада юз терингиз таранглашиб, ажинлар йўқолганига гувоҳ бўласиз.

Асалли ниқоб

Икки ош қошиқ асални бир ош қошиқ сули ёрмаси ва икки чой қошиқ сут билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни 15-20 дақиқага юзга суртиб, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг. Ушбу ниқоб сўлиган терини "янгилаш" ва тетиклаштириш кучига эга. Унутманг: асалга аллергияси борларда юқоридаги ниқоб қатъиян ман этилади!

Қатиқли ниқоб

100-200 мл ёғли қатиқни олиб, 15-20 дақиқа мобайнида юзингизга бир неча марта суртинг. Кейин юзингизни илиқ сув билан ювиб ташланг. Бундай ниқоб терини таранглаштиришдан ташқари, оқартиришга ва доғлардан халос этишга ёрдам беради.

Банан ҳам ёрдам беради

Битта ўрта катталикдаги бананни пўстлоғидан тозалаб, қошиқ ёрдамида эзинг. Бир чой қошиқ озиқлантирувчи крем, бир чой қошиқ зайтун мойи ва ярим чой қошиқ лимон суви билан яхшилаб аралаштиринг. Бу ниқобни ҳам 15-20 дақиқага юзга суртиб, кейин илиқ сув билан ювиб ташланг.

Творогли ниқоб

Икки қошиқдан творог, сабзи суви, зайтун мойи ҳамда сутни (зарурат туғилса, маҳсулотларнинг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш мумкин) бир хил масса ҳосил бўлгунича аралаштиринг. Тайёр бўтқасимон массани қалин қилиб юзга суртинг ва 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг.

Сули ёрмаси

Уч-тўрт ош қошиқ сули ёрмаси устидан 0,5 стакан қайноқ сут солиб илишини кутинг. Кейин ҳосил бўлган аралашмани юзга суртиб, 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Ушбу ниқоб қуруқ ҳамда дағаллашган юз терисини майинлаштиради.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг