Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Атиргулим, атрингни соч!

 душанба, 2015 Июл 13    Мухлиса Хакимова  

Атиргулим, атрингни соч!

Табиат неъматларидан гўзаллик воситалари тайёрланиши сир эмас. Жумладан, атиргул экстракти ёки мойидан ҳам турфа крем, гель, туз ва ювиниш воситалари ишлаб чиқарилади. Атиргул япроқлари тўлдирилган сув танга майинлик бахш этади. Машҳур юлдузлар Женнифер Лопес ва Селена Гомес ҳам атиргул муолажасига кўп мурожаат этишади. Агар боғингизда атиргул бўлса, сиз ҳам ундан унумли фойдаланишингиз мумкин.

Таркиби

Совға сифатида тақдим этиладиган қирмизи атиргуллар нафақат ташқи кўриниши, балки фойдали жиҳатлари билан ҳам ажралиб туради. Унинг таркибида С, В, К витаминлари, каротин, калий, кальций, асал, йод, темир, магний ва селен мавжуд. Шунингдек, унда бактерияларга қарши курашувчанлик хусусияти юқори.

Юзни тинчлантирувчи ниқоб

Атиргул япроқларини иссиқ сувда ярим-бир соатча тиндириб қўйинг. Сўнг унга икки қошиқ картошка крахмали қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзда 15 дақиқа ушлаб, ювиб ташланг. Крахмал юзни намлантиради, атиргул эса қон айланишини яхшилаб, терига мусаффолик бағишлайди. Юз ювилгач, буни дарҳол пайқайсиз.

Юз терисини тиниқлаштирувчи ниқоб

Икки бутоқ атиргул, ярим стакан спирт, бир ош қошиқ суюқ асал, битта тухум олинг. Атиргул япроқларини спиртга бўктириб, қоронғи жойда икки кун сақланг. Дамламадан 5-7 томчи олиб, асал ва тухум сариғини қўшинг. Массани аралаштириб, юзга 20 дақиқага суртинг ва иссиқ сувда чайинг. Муолажани ҳафтада икки-уч марта такрорланг.

Атиргулли чой

Атиргулли чой иммунитетни оширади, эндокрин тизимга ижобий таъсир этиб, кайфиятни кўтаради, ҳорғинликда куч бўлади. Атиргул ҳозирда тиббиётда юқори нафас йўллари, ошқозон-ичак йўлларини даволашда қўлланилади.

Тайёрланиши: Икки ош қошиқ атиргул япроқларига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва 10 дақиқа қайнатилади. Яна бир рецепт: 30 г атиргул япроқлари ва 20 г наъматакка бир стакан қайнаган сув қуйиб, 10 дақиқа тиндиринг. Сўнг бир чой қошиқ ванилин упаси қўшинг.

Ароматерапия

Бутун баданни озиқлантириш учун атиргулли ваннага мурожаат этишингиз мумкин. У асабларни тинчлантиради, хавотирни камайтиради, уйқусизликда фойда қилади.

Атиргул япроқлари қайнатиб ичилса, чарчоқни босади.

Бронхит, ангина, томоқ оғриғида: 3 ош қошиқ майдаланган атиргул япроқлари  400 мл сувда қайнатилади. 14 соат тиндирилади. Ҳар кун икки ҳафта давомида ярим стакандан овқатдан олдин ичилади (ҳар сафар янги дамлама).
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг