Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

45 ёшда ҳаёт энди бошланади!

 чоршанба, 2015 Август 12    Мухлиса Хакимова  

45 ёшда ҳаёт энди бошланади!

Инсоннинг ёши ўтавериши билан нафақат турмуш тарзи, кийиниш услуби, овқатланишга хос одатлар, соғлиғи, ҳатто ташқи кўринишига ҳам эътибор кучайиши керак. 45 ёшдан сўнг аёл организмининг ички фаолияти ўзгариб, бу ўз-ўзидан юз териси, тирноқлар ва сочларга таъсир кўрсатади. Ёш билан боғлиқ салбий таъсирларга қарши курашишда сизга қуйидаги тавсиялар қўл келади.

Умумий қоидалар.

  1. Доимгидек эрталаб ва кечқурун юзингизни ювиб бўлгандан кейин, албатта, намлантирувчи крем суртишга одатланинг.
  2. Ҳар доим бир-хил пайтда ухлаб туриб, бир хил вақтда овқатланинг.
  3. Тонгни жисмоний машқлардан бошланг. Бунинг учун атиги 15 дақиқа етарли. Шунинг учун "вақтим йўқ" деб баҳона қилманг.
  4. Намлантирувчи кремдан ташқари, ҳар куни бир маротаба юз ва бўйин ҳамда қўлингизга озиқлантирувчи крем суртинг. Бундай крем терини ажин тушишидан асрайди.
  5. Бўш қолдингизми, бош ва юз терисини қўлларингиз билан уқаланг. Бу усул қон айланишини яхшилаб, соч ўсишига ёрдам беради, оқаришини олдини олади ва юз терисининг рангини чиройли қилади.

Уйқу ажинни бартараф этади. Юқорида айтилгандек, агар сиз бир вақтда ухлаб-туришга одатлансангиз, ажинлар ўз-ўзидан ғойиб бўлади. Негаки, айнан уйқу вақтида тери хужайралари фаол равишда янгиланади. Иложи бўлса, сувни аввал музлатиб, кейин эритиб ичинг. Бундай сув нафақат юз териси, балки бутун организм учун жуда фойдали ҳисобланади. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг Айниқса ёмғирли кунда соябон билан сайр қилиш ҳам кайфиятга, ҳам тери учун жуда фойдали экан.

Кўз остидаги ажинга қарши ниқоб. Икки ош қошиқ асал ва шунча миқдордаги ун ҳамда битта тухумнинг сариғини бўтқасимон масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг. Тайёр аралашмани 20 дақиқага юзингизга суртиб қўйиб, аввал иссиқ кейин совуқ сув билан ювиб ташланг.

Ёшартирувчи ичимликлар.

  1. Бир чой қошиқдан лимон суви, суюқ асал ва зайтун мойини аралаштириб, ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг.
  2. Йигирма тўртта лимонни майда бўлакларга бўлиб, 400 гр. майдаланган саримсоқ пиёз билан аралаштириб, каттароқ банкага жойлаштириб, йигирма тўрт кун салқин жойда тиндириб қўйилади. Ичимлик тайёр бўлганидан сўнг бир чой қошиғини 1 стакан сув билан аралаштириб, кунига бир маҳал ухлашдан олдин ичинг.

Юз териси таранг бўлиши учун. Ҳар куни ёки кунора алоэ баргининг сувини сиқиб олиб, пахтали тампонни шу сувга намлантиринг ва юз терингизни шунчаки артиб чиқинг. Алоэ суви юз терисини таранглаштириб, ҳар хил пигментли доғлардан халос этади ва оқартиради.

Сочлар ҳақида унутманг! Битта тухум сариғини, бир чой қошиқ майонез ва икки дона майдаланган саримсоқ бўлаги билан аралаштиринг. Тайёр ниқобни соч илдизидан бошлаб, узунлиги бўйлаб суртиб чиқинг. Ниқобни суртиб бўлгач, бошни аввал елим халта, кейин шампунь ва сув ёрдамида ювиб ташланг.

Яхши кайфият - энг яхши малҳам! "Тушкун кайфият ва ғамгинлик кишини тез қаритади", дейди олимлар. Кексайишни тўхтатишнинг энг яхши йўли - бу одатий табассумдир. Гап шундаки, яхши кайфият ва кулги кишининг организмида бахт гормони саналган серотонинни кўпайтиради. Қарияпман деб ўксиманг, зеро, 45 ёшда ҳаёт энди бошланади. Кўпроқ табассум қилинг, шунда ҳаммаси сизнинг фойдангизга ҳал бўлади!
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг