Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Пардоз буюмларини узоқ сақлаш сирлари

 душанба, 2015 Август 17    Мухлиса Хакимова  

Пардоз буюмларини узоқ сақлаш сирлари

Ҳар бир аёл ўзига ёққан маълум бир косметика воситаси узоқ хизмат қилишини истайди ва бунинг учун қўлидан келганча ҳаракат қилади. Аммо шундай усуллар борки, улар сиз яхши кўрган лак, туш, лаб бўёғингизни сифатини бузмасдан, яхши сақланишига ёрдам беради.

Қоронғулик – атирлар дўсти. Очилганидан бир йилдан зиёд вақт ўтган атирни ишлатмаслик керак, дейди мутахассислар, аммо айрим қоидаларга амал қилинса, бу муҳлатни маълум вақтгача узайтириш мумкин. Қуёш атирларнинг ашаддий душмани хисобланади. Шу сабабдан уларни қоронғу  жойда сақлаш керак. Бу қоидага амал қилсангиз, севимли атирингиз сизга беш йилгача хизмат қилади.

Кремга музлатгич ёқади. Ҳар доим кремни паст даражали ҳароратда сақлаш лозим. Бунинг учун кремни музлаткичга солиб қўйиш кифоя. У ерда улардаги фойдали хусусиятлар икки карра кўпроқ сақланади. Дарвоқе, музлаткичдаги ҳарорат 10 даражадан паст эмаслигига аҳамият беринг.

Қаламни тезлашдан олдин. Кўз, қош ва лаб учун мўлжалланган қаламни тезлаш олдидан ўн дақиқага музлаткичга солиб қўйсангиз, муолажа пайтида қалам майдаланиб кетмайди.

Зайтун мойи тонал кремини "жонлантиради". Қотиб қолган тонал кремини идишига бир неча томчи зайтун мойини солиб, аввалги ҳолатига келтириш мумкин. Умуман олганда, зайтун мойи нафақат тонал креми, балки қотишга мойил бўлган барча косметика воситаларини янгидан "жонлантириш" хусусиятига эга.

Лакнинг вазелинга нима алоқаси бор? Агар лак шишасининг устки қисмига вазелин суртиб қўйилса, идиш четлари қотиб қолмайди, лак ҳам сифатини йўқотмайди. Бундан ташқари, лакни ишлатиб бўлгандан кейин идиш оғзини яхшилаб ёпинг. Ушбукосметика воситасини уйнинг қуёш тушмайдиган салқин ва қоронғу бурчагида сақланг. Музлаткич бундан мустасно, акс ҳолда тирноқ бўёғингизни аҳлатга ташлайверинг.

Лаб бўёғи синиб қолса. Яхши кўрган лаб бўёғингиз еҳтиётсизлигингиз туфайли синиб қолдими? Уни дарров ахлат қутисига ташлашга шошилманг. Фен ёрдамида бўёқнинг синган томонини озгина эритиб, жойига ёпиштиринг ва қайта ишлатишдан аввал 12 соат музлаткичга солиб қўйинг. Дарвоқе, уй ҳароратида сақланган лаб бўёғи икки йил хизмат қилиши мумкин. Идиши очилмаган лаб бўёғини музлаткичнинг дори солиб қўядиган қутисида сақлаш тавсия этилади.

Тушнинг "умри" неча ой? Қотиб қолган туш бир эмас, бир нечта қизларнинг кайфиятини бузган бўлса ажаб эмас. Тушкунликка тушишга шошилманг, шунчаки тушни бир неча дақиқа иссиқ сувда ушласангиз бас. Тушни ҳар 3 ойда ўзгартириб туриш керак. Негаки, бу вақт мобайнида туш анчагина бактерига тўплашга улгуради. Натижада конюктивит касаллигини орттириш хавфи бор. Яна бир нарса: бу касалликнинг олдини олиш учун ҳар замонда туш чўткасини иссиқ сувда ювиб туриш ёдингиздан кўтарилмасин.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг