Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Кўз пардози сирлари

 шанба, 2015 Август 15    Мухлиса Хакимова  

Кўз пардози сирлари

Ҳар бир аёл, чиройли пардозни нафақат "Гўзаллик салони"да, балки уйида ҳам бажаришни истайди. Шундай пардозлардан бири - бу кўз пардози бўлиб, уни тўғри танлаш ва бажариш кўп гўзалларнинг энг катта муаммоси бўлиб келган. Қуйидаги тавсиялар шундай муаммоларни бартараф этишда сизга кўмаклашади деган умиддамиз.

Кўзларни каттароқ кўрсатиш учун.

  • Кўзлар пардози учун фойдаланиладиган асосий "ҳийла"лардан бири бу – кўзларни каттароқ кўрсатишга уриниш. Бунинг учун 2 хил рангли ва 2 хил "табиат"ли тенлардан фойдаланилади: ёрин ва тўқ ранглар уйғунлиги. Ёрқин ранглар кўзларнинг ички бурчагини, тўқ ранглар эса кўзларнинг ташқи бурчагини бўяшда ишлатилинади. Бу усулдан тўғри фойдаланганда кутилган натижага эришиш осонлашади.
  • Кўз чегараларини аниқ қилиб подводка билан чизиш ярамайди. Қош остидан бошлаб энг ёрқин рангдаги тенларни суртиш лозим. Пастга томон ҳаракат очдан тўқ рангга ўрин алмаша боради. Энг тўқ ранглар кўзларнинг ташқи бурчакларига сурилади.
  • Ёрқин рангдаги тенларни перламутрли ёки ёруғликда яққол кўзга ташланишига эътибор беринг. Чунки, айнан шундай тенлар кўзларни каттароқ қилишда муҳим аҳамиятга эга. Қалам ёки подводка кўзлар контуридан бироз юқори қисмидан чизилади. Чизишда контур ички бурчакдан ташки бурчакка томон ёйилиб бориши шарт.

Тушдан тўғри фойдаланинг!

  • Пардоз идеал кўринишда бўлиши учун аввало, тушдан тўғри фойдаланишни билиш лозим. Туш ёрдамида киприкларни бўяш  жараёнида қуйидаги хатоликларга йўл қўйманг.
  • Туш қанчалик қалин суртилса, киприклар шунчалик "сиқилган" босим остида тургандек кўринади. Вақт ўтиши билан у эрийди, "сирғалиб" тушади ёки "тўкилиб кетади". Натижада, кўз остида қора ҳалқалар ҳосил бўлади. Ёдингизда бўлсин, киприкларга фақат 2 қават қилиб туш суриш кифоя.
  • Туш тюбигини тез-тез очиб ёпганда тюбик ичига кириб қолган ҳаво ундаги бўёқ массасининг намлигини йўқотиб, тушни қуритади. Бундай туш киприкка сурилганда, қумоқчаларга ажралиб, хунук кўринади. Туш чўткасига бўёқ яхши шимилишини истасангиз, тез-тез очиб-ёпишдан вос кечинг.
  • Битта тушдан узоқ вақт фойдаланиш, киприкларда, кўз ва қовоқ терисида қичишиш, куйиш ёки кўз қизаришига олиб келиши мумкин. Билсангиз, битта тушдан уч ойдан зиёд фойдаланиш тавсия этилмайди.
  • Нигоҳларга янада теранлик бахш этишни истасангиз, бўяшни киприкларнинг тубидан бошланг.
  • Туш чўткасидан кескин ҳаракатлар билан фойдаланиш пардоздаги бенуқсонликка путур етказади. Ҳар доим, туш суриш учун ҳам маъқул вақт  ажратишга ҳаракат қилинг.

Пардоз чўткаларини қандай тозалаш керак?

  • Пардоз учун мўйқаламлар, спонж ва чўткалардан фойдаланар эканмиз, уларда қанча микроблар ва бактериялар йиғилиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Бунинг олдини олиш учун макияж мўйқаламларини 1 ёки 2 ҳафтада бир маротаба қуйидаги қоидаларга риоя қилган холда тозаланг.
  • Мўйқаламларни оқиб турган сув остида, тагидан идиш қўйган холда ювиш керак.
  • Идишга иссиқ сув солинг ва 1 ош қошиқ шампун қўшинг. Болалар шампуни бўлса яна яхши.
  • Ҳар бир мўйқалам, спонж ва чўткадан унда йиғилиб қолган массаларни чайқатиб чиқариб ташлаш керак.
  • Мўйқаламнинг суви оқиб кетиши учун 10 сония қуёшга қўйиш етарли, ундан кўпи эса зарар.
  • Кўпикларни ювиб ташлашда ҳам оқар сувдан фойдаланинг.
  • Мўйқалам тукларини аввалги холига қайтариш учун, уларни бармоқларингиз билан текислаб чиқинг.
  • Мўйқалам тукларини қуритишда қоғоз салфеткалардан фойдаланинг. Уларни вертикал йўналишга "тараб" қуритманг, акс ҳолда сув унинг елимли қатламига зарар етказиб қўйиши мумкин.
     


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг