Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Тақинчоқ бўйга қараб танланадими?

 шанба, 2015 Август 01    Мухлиса Хакимова  

Тақинчоқ бўйга қараб танланадими?

Аёл зотини тақинчоқсиз тасаввур қилиш жуда мушкул. Шу сабаб, дўконга кириб, тақинчоқлар билан тўлдирилган расталарни кўриб кўзимиз қувнайди. Аммо улар орасидан ўзимизга мос ва хосини танлаб олиш жуда қийин. Баъзида қиммат ва энг бежирим тақинчоқ ҳам соҳибасига ярашмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун сизга қуйидаги тавсиялар яқиндан ёрдам беради.

Ёшга қараб. Ёшингиз қанча кичик бўлса шунча кам тақинчоқ тақинг. Энг асосийси, танлаган тақинчоғингиз қиммат бўлмасин. Ёш қизларга ёрқин рангдаги бижутерия ва кумушдан ясалган тақинчоқлар ярашади. Олтин тақинчоқларни эса ёши катта аёлларга қўйиб беринг, бу ёшдаги аёлларга катта тақинчоқлар тақиш тавсия этилади.

Қоматни инобатга олинг. Тақинчоқни қад-қоматингизга ва бўйингизга қараб танланг. Озғин ва бўйи паст қизларга катта тақинчоқлар тақиш тавсия этилмайди. Шу жумладан, дўмбоқ қизлардаги майда тақинчоқлар ўз-ўзидан ғойиб бўлади.

Камчиликларни яширамиз. Шундай тақинчоқлар танлангки, у сизнинг камчиликларингизни яширсин, масалан, калта ва семиз бармоқдаги катта узук жуда ҳунук кўринади. Йўғон бўйин соҳибаси ёрқин колъе ўрнига ингичка ва нозик занжир тақса мақсадга мувофиқ.

"Учлик" қоидаси. Ўзингизга янги йил арчасига ўхшатиб бирданига кўп тақинчоқ тақманг. Аслида тақинчоқ тақишнинг "учлик" қоидаси мавжуд. Унга кўра, бир вақтнинг ўзида учдан зиёд тақинчоқ тақиш тақиқланади. Тўғри, бу қоида ўз ўрнини йўқотди. Кўзга ташланмайдиган тақинчоқларни бештагача кўпайтириш мумкин, аммо ёрқин ва катта ҳажмдаги бижутерияларни танлаганда меъёрдан ошмаган маъқул.

Услубингизга мос. Агар сиз ёрқин рангдаги кийим-кечакларни хуш кўрсангиз, унда танлаган тақинчоқларингиз ҳам ҳудди шундай бўлишига эътибор қаратинг. Оддий ва сипо кийимлар кўзга ташланмайдиган тақинчоқлар билан яхши уйғунлашади. Кундузи ишхонада эътиборни тортмайдиган битта ёки иккида тақинчоқ билан кифояланиш керак.

Яна бир неча қоидалар:

  • Тақинчоқ қанчалик катта, ёрқин ва қиммат бўлса, кийим шунча ихчам бўлиши даркор.
  • Ёрқин рангдаги тақинчоқларни, пойабзал, сумка, рўмол ва тасма билан уйғунлаштириш тавсия этилади.
  • Хеч қачон қиммат кийим-кечаклар билан арзон нархдаги тақинчоқларни тақманг, бу билан сиз атрофдагиларнинг кулгисини келтирасиз холос.

Ёзги тақинчоқларни қишки кийим ёки аксинча, қишда тақиладиган тақинчоқларни ёзги кўйлаклар билан бирга тақманг.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг