Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қовоқ сомса

 2015 йил 8-август    Лола Хакимова  

Қовоқ сомса

Керакли масаллиқлар:

1. Думба ёғи - 200 гр.
2. Қовоқ - 1,5 кг.
3. Картошка - 1 кг.
4. Ун - 1,5-2 кг.
5. Омухта ёғ - 150 гр.
6. Туз ва зираворлар.
7. Тухум (қатиқ) - 1 дона.
 

Тайёрланиши:

Омухта ёғ:  қўйни чарви (ичак ва почка ёни) ёғлари эритилади. 100 гр эриган қўй ёғига 50 гр қиздирилган пахта ёғи қўшилади.
Ундан ўртача юмшоқликда шўр сувга оддий хамир қилинади. Ва бироз тиндириб қўйилади.

Қовоқ, картошка, пиёз ва думба ёғи кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади.

Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка ҳаракат қилиш лозим.

Сўнгра қийма солиниб, сомса тугилади. Сомсага шакл бериш сизнинг фантазиянгизга боғлиқ. Листга терилган сомсалар устига тухум ёки қатиқ суртиб, мурч сепилади.

Ва олдиндан қиздирилган газ духовкасида қизаргунича пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг