Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Сайтдан фойдаланиш шартлари

Ушбу фойдаланиш шартлари Beka.uz сайтига тегишлидир.
Сайтдан фойдаланиб, Сиз қуйида баён этилган фойдаланиш шартларига розилик билдирасиз:

1. Сайтда рўйхатдан ўтган ҳар бир фойдаланувчи ушбу шартларни автоматик тарзда қабул қилади, хаттоки уни ўқимаган бўлса ҳам.

2. Сайтда рўйхатдан ўтганингиздан сўнг Сиз киритган Email манзилга сайтдан хат келади. Ушбу хатда Email манзилни тасдиқлаш йўлланмаси бўлади ва бу ўз профилингизни фаоллаштиришингиз учун керакдир.

3. Сайтда рўйхатдан ўтишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишингиз мумкин. Бу сайтга киришингизга қулайлик яратади.

4. Сайтда рўйхатдан ўтиш жараёнида киритган ўз паролингиз учун фақат Сиз жавобгарсиз, уни эслаб қолишингизни, лозим бўлса ёзиб олишингизни сўраймиз. Паролингизни бошқаларга беришни тафсия этмаймиз. Агар паролингизни унутсангиз, уни қайта тиклашингиз мумкин.

5. Сайтда рўйхатдан ўтиш жараёнида киритилган барча маълумотлар (Email манзилидан ташқари) сайт фойдаланувчилари учун очиқ.

6. Сайтдаги маълумотлар Сизга ёқмаслиги, фикрингизга, дунёқарашингизга зид бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда уларни ўқимасликни тафсия этамиз.

7. Сайтдаги маълумотлардан фақат шахсий манфаат йўлида фойдаланишингиз мумкин. Тижорат ёки реклама учун фойдаланиш қатъиян маън этилади!

8. Шахсий профилингиздаги "Мен ҳақимда" бўлимига телефон рақамлари, Email манзили, Скайп ва шунга ўхшаш манзилларни киритиш қатъиян маън этилади!

Маъмурият хуқуқлари:

1. Ушбу фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритиш, янги бўлимлар қўшиш ёки эскиларини ўчириш.

2. Фойдаланувчилар томонидан киритилган маълумотлар фойдаланиш қоидаларига зид бўлса уларни ўзгартириш ёки ўчириш.

3. Сайтдан фойдаланиш шартларига амал қилмаган ёки маъмурият огоҳлантиришларини инкор этган фойдаланувчилар профилини хеч қандай огоҳлантиришсиз ва изоҳсиз беркитиш ёки батамом ўчириш.

4. Сайтда келишилган ҳолда реклама фаолиятини юритиш.

5. Сайтдаги маълумотларни ижтимоий тармоқларда сайтни оммалаштириш ва тарғибот қилиш мақсадида ишлатиш.

6. Сайтда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунларини бузган фойдаланувчилар профилидаги маълумотларни тегишли хуқуқни ҳимоя қилувчи органларга тақдим этиш.

Жавобгарликнинг чекланиши:

1. Маъмурият сайтдаги маълумотларнинг хаққонийлигига, уларнинг барчага баробар мос келишига ёки фойда келтиришига кафолат бермайди. Ундан фойдаланишда келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни ҳар бир фойдаланувчи ўз зиммасига олади.

2. Маъмурият фавқулотда ҳолатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатларда сайтнинг 24 соат тўхтовсиз ишлашига кафолат бермайди.