Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Пазандалик

Пазандалик

Пазандалик, ширинликлар, таомлар, салатлар ва консарвалар тайёрлаш борасида маслаҳатлар.

 



Бешбармоқ

2018 йил 7-январ    Лола

Биринчи навбатда, қозонда, гўштлар, қази, туз ва зира солиниб, 3 соат давомида сувда қайнатилади. Сув биринчи қайнаб чиққан вақтида кўпикни олиш керак. Ёдингизда бўлсин! Кўпикни қанчалик эринмай олсангиз, сув шунчалик тиниқ бўлади.

1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та тухум қўшиб, хамир қорилади. Хамир яхшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади. Тинган хамиримиз юпқа, бир текисда қилиб ёйилади. Хамир қалинлиги чучвара хамири қалинлигидек (2-3 мм) булади. Ёйилган хамир, 8 га 8 тўртбурчак қилиб қесилади. Хамир бўлакчалари алоҳида сувда пиширилади.

Батафсил...
 

Шилпилдоқ

2018 йил 6-январ    Лола

Қозондаги қизиган ёғга олдин пиёзни солиб, новвот ранг тус олгунича қовурамиз. Сўнг, гўштни солиб, қовуришда давом этамиз. Кейин помидор қайласи. Сўнгра, картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёз бўлакчалари кетма-кет солиниб, масаллиқлар чиройли қизил тус олгунича қовурамиз. Таъбга кўра, саримсоқ пиёз (яшил) ва сельдерей солиш мумкин.

Батафсил...
 

Турпли салат

2018 йил 5-январ    Лола

Ҳамма масаллиқлар майда сомонча тўғралади. Тўғралган турпни тахири чиқиши учун бироз муддатга сувга солиб қуйинг. Сўнгра, барчаси аралаштирилади.

Батафсил...
 

Шпротли газак

2018 йил 4-январ    Лола

Қора нон, аввал паррак, сўнгра учбурчак қилиб кесилади. Тостерда ёки товада озгина сариёғ билан икки томони қизартириб олинади. Помидор ва бодринглар ингичка паррак қилиб кесилади. Саримсок пиез эзилади ёки майда тўғралиб, майонез билан аралаштирилади. Нон бўлакчалари устига майонез аралашмаси суриб чиқилади. Сўнг, салат барги, бир булак помидор ва бодринг, устига шпрот балиғи кетма-кетликда қўйилади.

Батафсил...
 

"Қиш зийнати" салати

2018 йил 3-январ    Лола

Картошка ва лавлаги сувда қайнатиб олинади. Оқ пиёз иккига бўлиниб, майда паррак қилиб тўгралиб, бироз сувда чайқаб олинади. Шунда пиёзнинг аччиғи кетади. Кўк пиёз майда тўғралади. Барча масаллиқлар тўртбурчак қилиб тўғралади ва аралаштирилади.

Батафсил...
 

"Қора шахзода" ширинлиги

2018 йил 2-январ    Лола

Қатиқга сода ва уксусни солиб, ачитиб қўямиз. 

Идишда тухум ва шакарни оппоқ бўлгунича кўпиртирамиз. Салат ёғи, қавартма, какао кетма-кетликда солиниб, устидан ачиган қатиқни солиб, аралаштирамиз.

Аралашмамиз суюқ кашасимон бўлгунича ун қўшилади. Духовка листига озгина маргарин суртиб, аралашмани иккига бўлиб, қизиган духовкада ўрта оловда пиширамиз.

 

Батафсил...
 

Рулетли торт

2018 йил 1-январ    Лола

Енгил ва осон тайёрланадиган торт.

Тухумлар сариғидан ажратилиб, оқи қаттиқ бўлгунича кўпиртирилади. Сўнг, оз-оздан шакар солиниб, кўпиртиришда давом эттирилади. Қаттиқ бўлганидан сўнг, битта-биттадан тухум сариғлари ва ун солиниб, аралаштирилади. Аралашма листга текис қилиб ёйилиб, совиган духовкада пиширилади.

Батафсил...
 

Гўштли рулет

2015 йил 23-сентябр    Лола

Тухумни оқини шакар билан аралаштириб, иссиқ сутга солинади. Сўнг, 2 стакан ун билан ачитқи солиниб, суюқ хамир қорилади ва 2 соатга музлаткичга қўйилади. Сўнг, суюқ хамир музлаткичдан олиниб, тўз, ёғ, 3та тухум сариғи ва ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади.
Батафсил...
 

"Грек" салати

2015 йил 22-сентябр    Лола

Барча масаллиқлар кубик қилиб тўғралади. Таъбга қараб туз, лимон суви ва ёғ солиб, аралаштирилади.
Эслатма: Зайтун ёғи ўрнига салат (писта) ёғини ишлатиш мумкин.
Батафсил...
 

"Момиқ" ширинлиги

2015 йил 21-сентябр    Лола

Маргарин 4 стакан ун билан уқаланади. Устига ачитқи солиниб, аралаштирилади. Сўнг, сут солиниб, юмшоқ хамир қорилади. Тайёр хамир 1 соатга музлаткичга қўйилади.

Батафсил...