Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лаблар

Лаблар

Лаблар парвариши, уларни бўяш, ёғупа, қаламлар танлаш ва ҳошия шаклини бериш борасида маслаҳатлар.

 



Кузда лаблар парвариши

Кузда лаблар парвариши

2015 йил 16-август    Мухлиса

Куз фаслида лаб парваришига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Негаки айнан шу мавсумда лаблар ёрилиши, қуруқшаши ва ачишиши кўп кузатилади. Бундай муаммоларга тез ечим топиш ва олдини олиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги керакли маслаҳатлардан фойдаланиш лозим.

Батафсил...
Алвон лабларнинг 7 сири

Алвон лабларнинг 7 сири

2015 йил 6-август    Мухлиса

Кўпинча парвариш қилишда асосий урғуни юзимизга қаратамиз-у, лабларни унутиб қўямиз. Лаб териси ҳам худди кўз ости териси сингари жуда но­зик, алоҳида парваришга муҳтож бўлади. Тиниқ, силлиқ ва алвон ранг лаблар саломатлик белгисидир. Аммо витамин етишмаслиги ёки шамоллаш оқибатида лаблар қуруқшаб, ёрилиши ва ҳатто қонаши ҳам мумкин...

Батафсил...
Лаб бўёғини суртиш

Лаб бўёғини суртиш

2015 йил 11-феврал    Мухлиса

Лаб бўёғи таркибига кирадиган мой, асосан, лаб терисини юмшатади ва уни ташқи таъсир (қуёш, шамол ва ҳоказо)лардан сақлайди. Лаб бўёғи билан оғизнинг шаклини ва катта-кичиклигини бир оз ўзгартириш мумкин. Агар оғиз катта бўлса, бўёқни оғизнинг икки чеккасига етказмай, лабнинг ўрта қисмига сурилади; агар оғиз кичик бўлса, лабнинг бутун сиртига сурилади; юқори лаб кенг бўлса, пастки лаб қуюқ қилиб бўялади; лаб юпқа бўлса, юқори лаб қуюқ қилиб бўялади. Лаблар қалин бўлса, бўёқни лабнинг табиий чизиғига етказмай суриш керак. Агар лаблар юпқа бўлса, лабнинг атрофига бўёқдан чизиқ чизиб чиқилади. Бунда аввал оғизнинг атрофига бўёқдан чизиқ тортилиши, кейин лабнинг барча юзи бўялиши тавсия этилади.

Батафсил...
Лаблар жилоси

Лаблар жилоси

2015 йил 9-январ    Мухлиса

Лаб ҳошияси учун қалам танлашда унинг ранги лабингизнинг табиий рангидан тўқроқ бўлиши ва жуда ҳам ажралиб қолмаслигига эътибор беринг.

Оч пушти рангли қалам – лаб бўёғининг ранги қизғиш, пушти ва товланувчи рангда бўлса, контур қаламининг пушти ранги лабникидан ажралиб қолмаслигини таъминлайди.

Батафсил...