Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Сочлар нима сабабдан эрта оқаради?

 жума, 2015 Январ 23    Мухлиса Хакимова  

Сочлар нима сабабдан эрта оқаради?

Соч ранги учун меланин пигманти "жавобгар"дир. Организмда меланин ишлаб чиқарилиши камайганда соч толалари оқара бошлайди. Сочлар ўртача 35‑40 ёшда оқ рангга кира бошлайди. Аммо илк оқ соч толалари 20 ёшдан олдин ҳам пайдо бўлиши мумкин. Қарилик эшигимни қоқди, дея дарров ҳавотирга тушманг. Аммо соч оқаришининг сабабини эртароқ аниқлаш лозим. Чунки, бу организмдаги бирор бир бузилишдан дарак беради.

Сочнинг эрта оқариши сабаблари:

  • Наслий;
  • Организмда оқсил етишмовчилиги, айнан эса оқсил таркибидаги тирозин моддасининг етишмаслиги;
  • Асаб тизими бузилиши ёки қалқонсимон без касалликлари, камқонлик;
  • В гуруҳи витаминлари, рух (цинк) ва мис (медь) етишмовчилиги;
  • Ортиқча даражада қаҳва ва туз истеъмол қилиш.
  • Чекиш;

 

Соч оқаришининг олдини олиш мумкинми?

Аввалам бор соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиш керак. Етарлича ухлаш, иммунитет ва асаб тизимини мустаҳкамлаш организмда меланин моддаси етишмовчилиги олдини олади;

Агар сочнинг эрта оқаришига сабаб қалқонсимон без касалликлари бўлса, биринчи бўлиб касалликни даволаш керак. Шунда соч оқариши ҳам ўз-ўзидан бартараф бўлиши мумкин;

Чекишни ташланг. Бу зарарли одат сабабли тўқималар кислородга тўйинолмайди ва бу меланин ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади;

Тўғри овқатланиш. В гуруҳ витаминлари билан биргаликда рух ва мис минералларига бой бўлган озиқ-овқатларни истеъмол қилинг. Булар сут маҳсулотлари, қизил гўшт, гуруч, гречка, сабзи, апельсин, помидор ва жигар, ёнғоқлар, дуккакли ўсимликлар, карам;

 

Оқарган толани юлиш мумкинми?

Баъзи аёллар пайдо бўлган илк оқ сочларни юлиб ташлашади, бу умуман нотўғри. Биттасини юлсанг баттар кўпаяди деган гапда жон бор. Қолаверса, оқ толалар яна ўсиб чиқади. Оқарган сочларнинг кўпайиб кетишини олдини олиш учун эса В гуруҳи витаминлари қабул қилиш зарур.

Хўш, нима қилиш керак?

Оқ сочлар сони кундан-кун кўпайиб кетаётган бўлса, начора, косметик - кимёвий усулдан фойдаланамиз. Оқ толаларни яширишнинг бир йўли – соч бўёғи. Оқарган сочларни ҳозир урф бўлган «перышка» услубида бўяш билан яшириш мумкин. Бу услубда соч бўяш сариқ, оч жигарранг сочли аёлларга мос.

Тўқ қора, жигарранг соч соҳибалари эса, 70 фоиз оқарган сочларни бўёвчи (қадоғида кўрсатилади) соч бўёғи қўлланг. Шунингдек, хина ва басма аралашмаси ҳам оқ сочларни бўяйди, ҳамда сочлар учун фойдали таъсир кўрсатади.

Хавотирга тушманг!

Сочларингизга оқ оралаши сиқилиш учун сабаб бўла олмайди. Бунақада сочингизни баттар оқартириб оласиз. Агар сочларнинг оқаришига бирор бир касаллик сабаб бўлмаса, оқаришни шунчаки даволаб, яъни қайтадан ранг бериб бўлмайди. Аммо ҳозирги кунда турли -туман соч бўёқлари кўп бўлиб, улар ёрдамида «қарилик» аломатидан осонликча қутуласиз.

Факт: Эркакларда биринчи ўринда соқол ва муйлов оқарса, аёлларда оқариш чакка сочлардан бошланади.

Факт: тирозин моддасининг камайиши натижасида сочлар оқара бошлайди. Шунингдек оқсилсиз парҳезга зўр берган аёлларда эрта соч оқаришини кўриш мумкин.

 



Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг