Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қошларга ранг бериш

 2015 йил 6-январ    Мухлиса Хакимова  

Қошларга ранг бериш

Қошларингизга ранг бериш учун қалам танлашда қийналаётган бўлсангиз, кўзгуга боқинг-да, сочингиз рангига диққат қилинг.

Агар:

  • Сочларингиз ранги тимқора бўлса, қош учун тўқ жигарранг ёки кулранг мос келади.
  • Тўқ жигарранг, оч жигарранг ва шоколадранг соч соҳиби бўлсангиз, қош бўяшда тўқ жигарранг қаламдан фойдаланинг,
  • Сочларингиз ёрқин (сарғиш, карамел) рангда бўлса, қошни оч жигарранг ёки тўқ сарғиш рангларга бўяш мумкин.
  • Қош туклари ўсиб чиққан тери ости тез-тез қуруқлашиб, қичишишга мойил бўлса ёғлилик даражаси ўртача бўлган қаламларни танланг.
  • Рангсиз ва сийрак қошни “қалинлаштириш” учун қаламда ранг бергач, уни қалпоқчасида жойлашган “тароқ”ча билан қошни тараб қўйинг. Шунда қалам бўёғи тенг тақсимланади.
  • Қошларингизга қалам теккизишнинг хожати бўлмаса, кулранг қалам билан ҳиёл бўяш кифоя.


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг