Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Пазандалик

Пазандалик

Пазандалик, ширинликлар, таомлар, салатлар ва консарвалар тайёрлаш борасида маслаҳатлар.

 



Қовоқ сомса

2015 йил 8-август    Лола

Қовоқ, картошка, пиёз ва думба ёғи кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади. Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади. Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка ҳаракат қилиш лозим...

Батафсил...
 

"Барно" салати

2015 йил 5-август    Лола

Бақлажон йирик сомонча тўғралиб, шўр сувда 4-5 дақиқа қайнатиб олинади. Сабзи, бодринг йирик сомонча тўғралади. Помидор 5-6 бўлакка бўлинади. Пиёз йирик тўғралади. Олдин қозонга ёғ солиб, пиёзни ўлгунча қовурамиз. Унинг устига сабзини солиб, қовуришда давом этамиз. Сабзи ўлгач, устига помидорни соламиз. Помидор чала ўлгач, устига саримсоқ пиёз ва қайнатиб олинган бақлажонни, бодрингни солиб, 1-2 дақиқа қовурамиз.

Батафсил...
 

Сабзавотли икра

2015 йил 27-июл    Лола

Бақлажон ва қизил сабзи гўшт қиймалагичнинг йирик тишидан чиқарилади. Помидор ва қовоқча майда, булғор қалампири йирик тўғралади. Тўғралган пиёз ёғда қовурилади. Пиёз новвот ранг тусига киргач, устига сабзи, бақлажон ва қовоқча солиниб, қовуришда давом этилади. Бироздан сўнг устига булғор қалампири ва саримсоқ пиёз солиниб, қовуришда давом этилади. 5-7 дақиқадан сўнг тўғралган помидор солинади. Туз, қора мурч таъбга кўра солиниб, 10-15 дақиқа давомида қовурилади.

Батафсил...
 

"Бир зумда" ширинлиги

2015 йил 24-июл    Лола

Товада маргарин эритиб олиниб, совутилиб, идишга солинади ва устига тухум, шакар ва қатиқ солиб, аралаштирилади. Алоҳида идишда ун ва қавартмани аралаштириб, биринчи масаллиққа қўшилади. Бир хир қоришма ҳосил бўлгунга қадар тинимсиз равишда тез-тез аралаштирилади. Тайёр бўлган суюқ хамир ёғланган қолипга солиниб, қошиқда текисланади ва духовка печида 30 дақиқа давомида пиширилади.

Батафсил...
 

Бодринг-помидор консерваси

2015 йил 23-июл    Лола

Бодринг ва патисон икки томони олиниб, 7-10 соатга муздек сувга солинади (оқизиб қўйилади). Олдиндан ювиб қуритилган банкаларга олдин  маълум бўлакларга бўлинган хрен барги ва укроп солинади. Сўнг лавр япроғи, артилган саримсоқ пиёз, мурч, артилиб, боши ва думи олинган оқ пиёз, бодринг, патисон, помидор солинади. Устидан шақиллаб қайнаб турган сув банка тўлгунича солинади...

Батафсил...
 

"Сеҳрли тонг" ширинлиги

2015 йил 22-июл    Лола

Маргарин товада эритилиб, ичига кетма-кетликда тухум ва шакар аралашмаси солинади. Кейин сода ва сирка солинган сметана солинади. Сўнгра яхшилаб аралаштирилади ва ун солиниб, хамир қорилади. Суюқроқ хамир ёғланган қолипга қйилиб, газ печида ўрта оловда 35 дақиқа давомида пиширилади. Пишгач, устига қуюлтирилган сут суртилиб, кокос кукуни сепилади. Ҳоҳишга кўра устига майдаланган ёнғоқ ёки шакар упаси сепиш ҳам мумкин.

Батафсил...
 

Консерваланган жўхори

2015 йил 16-июл    Лола

Жўхори донлари тозаланиб, ювилиб, ивитиб қўйилади. Бирор соатдан кейин оловга кўйиб, 30-40 дақиқа қайнатилади. Сўнг, пишган жўхори доначалари сувдан олиниб, совутилади ва банкаларга солинади.  Бунда банка батамом тўлмаслиги, оғзида 1,5-2 см жой қолиши лозим. Кейин, банкага шакар, туз ва қайноқ сув солинади. Ва вақтинчалик қопқоқ билан ёпилиб, банкалар қайнаб турган сувда 1,5 соат давомида стерилланади.

Батафсил...
 

Қуймоқ

2015 йил 12-июл    Лола

10 та тухум идишга чақилади, ичига ун, разрыхлитель (қавартма), ёғ ва таъбга кўра туз солинади. Бу ҳамма масса блендерда яхшилаб аралаштирилади. Духовка листини ёғлаб, ичига аралашма солинади.Ва унинг устига паррак қилиб тўғралган сосиска керакли миқдорда солинади. Бу листни олдиндан қиздирилган духовка ичига қўйилади. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.

Батафсил...
 

Кўза шўрва

2015 йил 9-июл    Лола

Кўзаларнинг ичига, аввал, керакли бўлакларга бўлинган гўшт, сабзи, картошка, помидор, пиёз, саримсоқ пиёз, булғор қалампирлари, кўкатлар солинади ва тузи ростланади. Таъбингизга кўра зираворлар солса ҳам бўлади. Устидан, масалллиқларни кўмгунича сув солинади. Сўнг, кўзалар олдиндан қиздирилган газ духовкасига жойлаштирилади. Кўзадаги сув қайнаб чиққач, газ духовкасининг олови ўртача пасайтирилади.

Батафсил...
 

Кесма лағмон

2015 йил 7-июл    Лола

Қозонга 1 чўмич ёғ солинади. Ёғ қизигач, тўғралган пиёз солиб, қизаргунича қовурилади. Сўнг, йирик сомонча шаклида тўғралган гўшт солинади. Гўшт бироз қовурилгач, устига тўғралган помидор солинади ва қовуришда давом этилади. Помидор эзилиб, йўқ бўлгач, 1 коса сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилиб, гўшт пишгунича қайнатилинади. Солинган 1 коса сув камайиб, қовуриш ҳолига етганида, олов баландлатилади.

Батафсил...