Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Таомлар

Таомлар

Турли миллатларга мансуб ва ўзбек миллий таомлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.

 



Гўштли рулет

Гўштли рулет

2015 йил 23-сентябр    Лола

Тухумни оқини шакар билан аралаштириб, иссиқ сутга солинади. Сўнг, 2 стакан ун билан ачитқи солиниб, суюқ хамир қорилади ва 2 соатга музлаткичга қўйилади. Сўнг, суюқ хамир музлаткичдан олиниб, тўз, ёғ, 3та тухум сариғи ва ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади.
Батафсил...
Холодец

Холодец

2015 йил 20-сентябр    Лола

Мол оёғи сувда суягидан ажралгунича қайнатилади. Сўнг, сувдан олиб, суягидан ажратиб, тўғраб, қайта солинади. Устига гўшт майда тўғралиб солинади. Гўшт пишгач, туз ва зираворлар, тўғралган саримсоқпиёз солиб, яна 5-10 дақиқа қайнатилади. 

Батафсил...
Норин

Норин

2015 йил 18-сентябр    Лола

Норин шоҳона таом бўлиб, ўзбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб бўлган таомдир. Асосан йилнинг совуқ фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга қараб мол ёки от гўштидан тайёрлаш мумкин.

Батафсил...
Қовоқ димлама

Қовоқ димлама

2015 йил 20-август    Лола

Ҳамма масаллиқлар йирик бўлакланади. Қозон тубига биринчи парраклаб кесилган думба бўлаклари териб чиқилади. Кейин, пиёз, гўшт, картошка ва қолган масаллиқлар солинади (териб чиқилади). Ҳар бир қатлам орасига туз ва зираворларни соласиз (ҳоҳишга қараб). Энг устига қовоқ бўлаклари солинади...

Батафсил...
Хоним

Хоним

2015 йил 19-август    Лола

Шўр сувга оддий хамир қорилади. Хамир тингунча қиймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тўғралади. Чарви ёғ майда кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади. Тинган хамир иложи борича юпқа қилиб ёйилади...

Батафсил...
Гречка палов

Гречка палов

2015 йил 14-август    Лола

Ҳамма масаллиқлар кераклича хажмда майдалаб тўғралади. Қизиб турган қозондаги ёғга пиёз солиб, новвот ранг бўлгунича қовурилади. Сўнг гўшт солинади. Бироз қовурилгач, помидор солинади. Яна бироздан сўнг картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёғ ва кўкат кетма-кет солиниб, қовурилади. Тузи ростланиб, сув солинади....

Батафсил...
Қовоқ сомса

Қовоқ сомса

2015 йил 8-август    Лола

Қовоқ, картошка, пиёз ва думба ёғи кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади. Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади. Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка ҳаракат қилиш лозим...

Батафсил...
Қуймоқ

Қуймоқ

2015 йил 12-июл    Лола

10 та тухум идишга чақилади, ичига ун, разрыхлитель (қавартма), ёғ ва таъбга кўра туз солинади. Бу ҳамма масса блендерда яхшилаб аралаштирилади. Духовка листини ёғлаб, ичига аралашма солинади.Ва унинг устига паррак қилиб тўғралган сосиска керакли миқдорда солинади. Бу листни олдиндан қиздирилган духовка ичига қўйилади. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.

Батафсил...
Кўза шўрва

Кўза шўрва

2015 йил 9-июл    Лола

Кўзаларнинг ичига, аввал, керакли бўлакларга бўлинган гўшт, сабзи, картошка, помидор, пиёз, саримсоқ пиёз, булғор қалампирлари, кўкатлар солинади ва тузи ростланади. Таъбингизга кўра зираворлар солса ҳам бўлади. Устидан, масалллиқларни кўмгунича сув солинади. Сўнг, кўзалар олдиндан қиздирилган газ духовкасига жойлаштирилади. Кўзадаги сув қайнаб чиққач, газ духовкасининг олови ўртача пасайтирилади.

Батафсил...
Кесма лағмон

Кесма лағмон

2015 йил 7-июл    Лола

Қозонга 1 чўмич ёғ солинади. Ёғ қизигач, тўғралган пиёз солиб, қизаргунича қовурилади. Сўнг, йирик сомонча шаклида тўғралган гўшт солинади. Гўшт бироз қовурилгач, устига тўғралган помидор солинади ва қовуришда давом этилади. Помидор эзилиб, йўқ бўлгач, 1 коса сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилиб, гўшт пишгунича қайнатилинади. Солинган 1 коса сув камайиб, қовуриш ҳолига етганида, олов баландлатилади.

Батафсил...
Тошкентча ош (палов)

Тошкентча ош (палов)

2015 йил 27-июн    Лола

Қозонга ёғ солинади. Ва у қизигач, гўшт солиниб, қизаргунича қовурилади. Устига тўғралган пиёз солиб, уни ҳам қизаргунича қовурилади. Ошни ранги пиёзни қовурилишига қараб ўзгаради. Агар сиз оқишроқ ошни ҳоҳласангиз, пиёзни кўп қизартириб қовурманг. Агар пиёзни гўшт рангига яқин қизартириб қовурсангиз, ош қизил тусда бўлади.

Батафсил...
Чойхона димлама

Чойхона димлама

2015 йил 16-май    Бахром

Ушбу таом бош ошпаз Ҳислат ака бошчилигида эркаклар томонидан чойхонада тайёрланган. Таом 15 кишилик.

Картошка, пиёз, сабзи ва саримсоқпиёз артилиб, бироз сувга солиб қўйилади. Карам 6-8 бўлакка бўлиниб, орасига туз сепиб қўйилади...

Батафсил...
Окрошка (яхна шўрва)

Окрошка (яхна шўрва)

2015 йил 8-май    Лола

Гўшт шўр сувда 1 соат давомида (гўшт пишгунича) қайнатилинади. Сўнг шўрваси совутишга олиб қўйилиб, гўшт ва бодринг сомонча тўғралади. Картошка ва тухум қирғичнинг йирик тишидан ўтказилинади. Кўкатлар тўғралиб, гўшт қайнаган сувга ҳамма масаллиқлар солинади. Қатиқни ҳам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Батафсил...
Булғор қалампирли дўлма

Булғор қалампирли дўлма

2015 йил 6-май    Лола

2 та пиёз майда тўғралади. Унга тозаланган гуруч ювилиб, қийма гўшти билан қўшилади. Тузи ростланиб, зираворлар қўшилади. Озгина томат пастаси ҳам қўшиш мумкин. Тайёр қийма тозаланган (думи олинган) булғор қалампири ичига жойланади. Бунда қийма жойлашганидан сўнг қалампир ичига кўрсаткич бармоқ сиғадиган жой қолиши лозим. Бу гуручнинг ишиб, булғор қалампирни ёриб юбормаслиги учун керак.

Батафсил...
Товуқли котлет

Товуқли котлет

2015 йил 30-апрел    Лола

Нон ивитилади, сўнг, сувидан силқитилиб, қиймага қўшилади. Устига тухум чақилиб, яхшилаб аралаштирилади. Туз ва зираворлар солиниб, яна аралаштирилади. Тайёр бўлган қийма кичик бўлакчаларга бўлиниб, бироз тиндирилади. Товада ёғни бироз қиздириб, унга бўлакчалар керакли шакл берилган (япалоқлаган) ҳолда солинади ва икки томони қизаргунича пиширилади...

Батафсил...
Димлама

Димлама

2015 йил 29-апрел    Лола

Гўшт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка бўлинади. Тоза қозон тубига гўшт бўлаклари териб чиқилади. Сўнгра тўғралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда ҳар бир қатлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тўғралган помидор ва саримсоқпиёз бўлакчалари солинади. Қозон газга қўйилиб, ярим коса сув солинади. Устига зираворлар сепиб, қозон қопқоғи ёпилади. Қайнаб чиққач, олов паслатилиб, 1 соат давомида пиширилади.

Батафсил...
Пицца

Пицца

2015 йил 8-апрел    Лола

Идишга унни, газда эриган маргаринни, чой содаси ва тузли қатиқни солинади. Тухумни биттасини сариғи олиб қўйилади ва қолгани идишга солиниб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади ва 4та бўлакка бўлиниб, 30 дақиқага тиндирилади.
Хамир тингунича начинка тайёрлаймиз...

Батафсил...
Манти

Манти

2015 йил 6-апрел    Лола

Идишга унни солиб, шўр сувда хамир қорамиз. Хамир тингунича қийма тайёрлаймиз. Гўшт ва пиёз майда кубик тўғралади. Зираворлар солиб, тузи ростланади.
Тинган хамир юпқа қилиб ёйилади. Ёйилган хамир тахланиб, 5 бармоқ энлигида кесилади. Ҳар бир бўлакка қийма солиб, тугилади...

Батафсил...
Пегодя

Пегодя

2015 йил 1-апрел    Лола

Ун идишга солиниб, ўртаси очилади ва ичига хамиртуруш, илиқ шўр сув солиб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади. Хамирни ўраб, ошиши учун иссиқ жойга қўйилади.
Хамир ошгунича қийма тайёрланади...

Батафсил...
Пиёзли қатлама

Пиёзли қатлама

2015 йил 29-март    Лола

Тузли сувга хамир қорилади ва тиндирилади. Пиёз артилиб, майда тўғралиб, эзилади. Хамир ёйилиб, устига омухта ёғ суртилиб, пиёз сепилади. Сўнг хамир ўралиб, рулет ҳолига келтирилади. Рулетлар 3-4 га бўлиниб, кулчалар ясалади ва тиндирилади. Тинган кулчалар това катталигига мосланиб, ёйилади ва озгина ёғда икки томони қизаргунича пиширилади.

Батафсил...
Хонаки сухарик

Хонаки сухарик

2015 йил 24-март    Лола

Кўпчилигимизга маълум, ҳозирда дўконларда турли таъмли нон сухариклари (кириешкалар) сотилади. Болаларимиз уларни яхши кўриб истеъмол қилишади. Лекин уларнинг ҳажми кам. Болаларимиз 1-2 қутисига туйишмайди. Фарзандларимизни янада хурсанд қилиш учун биз сухарикларни уй шароитида тайёрлаймиз..

Батафсил...
Ток дўлма

Ток дўлма

2015 йил 20-март    Лола

Гуруч тозаланиб, ювилади. Пиёзнинг 3 дан 2 қисми майда тўғралади. Қийма гўш, гуруч, тўғралган пиёз, зираворлар қўшиб қийма қиламиз. Агар ток барглари тузланган (консерваланган) бўлса, муздек сувда яхшилаб ювилади.
Барра (янги) ток барглари бўлса, иссиқ сувга юмшагунича солинади. Баргларни тескари томонига қийма қўйиб тугилади. Қозонга ёғ солиб қиздирилади ва пиёз солинади. Пиёз новвотранг тусга киргунича қовурилади. Сўнг, картошка ва сабзи солиниб, бироз қовурилади...

Батафсил...
Қорин рулет

Қорин рулет

2015 йил 16-март    Лола

Ювиб, тозаланган қорин ички тарафининг 1 четига гўшт, сабзи, саримсоқ пиёз, кўкатлар устма-уст терилади. Қатлам орасига таъбга кўра зираворлар сепилади.

Қорин зич қилиб ўралиб, рулет ҳолига келтирилади. Ўрама рулетни қаттиқ каноп ёки ип билан зичлаб бойланади. Ва 4 соат мобайнида қайнатиб пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Батафсил...
Кўк сомса

Кўк сомса

2015 йил 13-март    Лола

Ундан ўртача юмшоқликда шўр сувга оддий хамир қилинади. Ва бироз тиндириб қўйилади. Кўкатлар тозаланиб, картошка ва гўшт кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади. Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка ҳаракат қилиш лозим. Сўнгра қийма солиниб, сомса тугилади. Сомсага шакл бериш сизнинг фантазиянгизга боғлиқ. Листга терилган сомсалар устига қатиқ суртиб, мурч сепилади. Ва олдиндан қиздирилган газ духовкасида қизаргунича пиширилади.

Батафсил...
Балиш

Балиш

2015 йил 4-март    Лола

Қийма тайёрланиши:

Картошка, думба майда кубик қилиб тўғралади. Кўкатлар тозалаб тўғралади. Зираворлар қўшиб аралаштирилади.

Хамир тайёрланиши:
Ун ичига маргаринни тўғраб соламиз. Ва урвоқ ҳолига келтирамиз. Қатиқни косага солиб, ва истеъмол содаси, туз, тухум оқини қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ва унли массага қўшиб, хамир қорамиз. Тайёр хамир 2га бўлинади ва тиндириб қўйилади.....

Батафсил...
Чучвара

Чучвара

2015 йил 21-феврал    Лола

1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та қўшиб, хамир қорилади. Хамир яхшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади.
Қозонга сув солиниб газга қўйилади. Сув қайнаб чиққач, 2-3 дона майда тўғралган пиёз ва картошкалар солинади.
Энди қийма тайёрлаймиз.

Батафсил...
Қийма кабоб

Қийма кабоб

2015 йил 17-феврал    Лола

Гўшт бўлакларга бўлинади ва гўшт майдалагичдан артилган пиёз билан уч карра ўтказилади. Сўнг зираворлар ва туз қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр қийма музлаткичга ярим кунга қўйилади.
Кейин қийма музлаткичдан олиниб, сихларга бир маромда жойланади.
Қўрага олов ёқилиб, қиздирилади. Бунда кўмир, яхши қуриган ўтин ёки қуриган жўхори сўтасини ишлатиш мумкин. Олов ўчиб, қурада чўғ бўлгач, кабоблар пиширилади.
Тайёр бўлган кабоблар ликопчада тўғралган пиёз билан бирга дастурхонга тортилади.

Батафсил...
Гулкарам шўрва

Гулкарам шўрва

2015 йил 9-феврал    Лола

Мол ёки қўй гўштининг ёғлироқ жойи ва суякларидан солиб, пиёз қўшиб қайнатилади, сўнгра гулкарамнинг гул шохларини ўзагидан ажратиб, кубик шаклида тўғралган сабзи билан бирга қайнаб турган шўрвага солиб пиширилади. Шунингдек, шўрвага паррак қилиб тўғралган картошка солингандан кейин оловни пасайтириб, 20 минут дақиқа давомида милтиратиб қайнатилади. Сўнгра тайёр таомни косаларга сузиб, бетига кашнич ва кўк пиёз сепилган ҳолда дастурхонга тортилади.

Батафсил...
Гулкарам қовурма

Гулкарам қовурма

2015 йил 4-феврал    Лола

Гулкарамнинг гул шохларини ўзагидан ажратиб олинади. Масаллиқни совуқ сувда бир-икки чайқаб олингандан сўнг қайнаб турган тузли сувга солиб қайнатиб олинади. Ярим тайёр карамни доғланган думба ёғида пиёз билан бирга қовуриб пиширилади. Таомни дастурхонга ликопчаларда тортилади.

Батафсил...
Гуручли товуқ шўрва

Гуручли товуқ шўрва

2015 йил 20-январ    Лола

Товуқ гўшти қозонга солиниб қайнатилади. Қайнаб чиққанидан сўнг кўпиги олинади. Олов ош дамланадиган пастликда пасайтирилиб, қозон қопқоғи ёпилади. Ва шу ҳолатда 3 соат қайнайди.
Гуруч пишириладиган қозон (кашаварка)да пишириб олинади.
Пиёз ва кўкатлар (кашнич, кўк пиез) тўғралади. Саримсоқ пиёз янчилади.
Зираворлардан янчилган кашнич уруғи, янчилган қизил қалампир, туз, хитой тузи, кунжут.

Батафсил...