Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Таомлар

Таомлар

Турли миллатларга мансуб ва ўзбек миллий таомлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.

 



Кўза шўрва

пайшанба, 2015 Июл 09    Лола

Кўзаларнинг ичига, аввал, керакли бўлакларга бўлинган гўшт, сабзи, картошка, помидор, пиёз, саримсоқ пиёз, булғор қалампирлари, кўкатлар солинади ва тузи ростланади. Таъбингизга кўра зираворлар солса ҳам бўлади. Устидан, масалллиқларни кўмгунича сув солинади. Сўнг, кўзалар олдиндан қиздирилган газ духовкасига жойлаштирилади. Кўзадаги сув қайнаб чиққач, газ духовкасининг олови ўртача пасайтирилади.

Батафсил...
 

Кесма лағмон

сешанба, 2015 Июл 07    Лола

Қозонга 1 чўмич ёғ солинади. Ёғ қизигач, тўғралган пиёз солиб, қизаргунича қовурилади. Сўнг, йирик сомонча шаклида тўғралган гўшт солинади. Гўшт бироз қовурилгач, устига тўғралган помидор солинади ва қовуришда давом этилади. Помидор эзилиб, йўқ бўлгач, 1 коса сув солинади. Сув қайнаб чиққач, олов пасайтирилиб, гўшт пишгунича қайнатилинади. Солинган 1 коса сув камайиб, қовуриш ҳолига етганида, олов баландлатилади.

Батафсил...
 

Тошкентча ош (палов)

шанба, 2015 Июн 27    Лола

Қозонга ёғ солинади. Ва у қизигач, гўшт солиниб, қизаргунича қовурилади. Устига тўғралган пиёз солиб, уни ҳам қизаргунича қовурилади. Ошни ранги пиёзни қовурилишига қараб ўзгаради. Агар сиз оқишроқ ошни ҳоҳласангиз, пиёзни кўп қизартириб қовурманг. Агар пиёзни гўшт рангига яқин қизартириб қовурсангиз, ош қизил тусда бўлади.

Батафсил...
 

Чойхона димлама

шанба, 2015 Май 16    Бахром

Ушбу таом бош ошпаз Ҳислат ака бошчилигида эркаклар томонидан чойхонада тайёрланган. Таом 15 кишилик.

Картошка, пиёз, сабзи ва саримсоқпиёз артилиб, бироз сувга солиб қўйилади. Карам 6-8 бўлакка бўлиниб, орасига туз сепиб қўйилади...

Батафсил...
 

Окрошка (яхна шўрва)

жума, 2015 Май 08    Лола

Гўшт шўр сувда 1 соат давомида (гўшт пишгунича) қайнатилинади. Сўнг шўрваси совутишга олиб қўйилиб, гўшт ва бодринг сомонча тўғралади. Картошка ва тухум қирғичнинг йирик тишидан ўтказилинади. Кўкатлар тўғралиб, гўшт қайнаган сувга ҳамма масаллиқлар солинади. Қатиқни ҳам аталаб, солинади. Тузи яна бир бор ростланиб, музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Батафсил...
 

Булғор қалампирли дўлма

чоршанба, 2015 Май 06    Лола

2 та пиёз майда тўғралади. Унга тозаланган гуруч ювилиб, қийма гўшти билан қўшилади. Тузи ростланиб, зираворлар қўшилади. Озгина томат пастаси ҳам қўшиш мумкин. Тайёр қийма тозаланган (думи олинган) булғор қалампири ичига жойланади. Бунда қийма жойлашганидан сўнг қалампир ичига кўрсаткич бармоқ сиғадиган жой қолиши лозим. Бу гуручнинг ишиб, булғор қалампирни ёриб юбормаслиги учун керак.

Батафсил...
 

Товуқли котлет

пайшанба, 2015 Апрел 30    Лола

Нон ивитилади, сўнг, сувидан силқитилиб, қиймага қўшилади. Устига тухум чақилиб, яхшилаб аралаштирилади. Туз ва зираворлар солиниб, яна аралаштирилади. Тайёр бўлган қийма кичик бўлакчаларга бўлиниб, бироз тиндирилади. Товада ёғни бироз қиздириб, унга бўлакчалар керакли шакл берилган (япалоқлаган) ҳолда солинади ва икки томони қизаргунича пиширилади...

Батафсил...
 

Димлама

чоршанба, 2015 Апрел 29    Лола

Гўшт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка бўлинади. Тоза қозон тубига гўшт бўлаклари териб чиқилади. Сўнгра тўғралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда ҳар бир қатлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тўғралган помидор ва саримсоқпиёз бўлакчалари солинади. Қозон газга қўйилиб, ярим коса сув солинади. Устига зираворлар сепиб, қозон қопқоғи ёпилади. Қайнаб чиққач, олов паслатилиб, 1 соат давомида пиширилади.

Батафсил...
 

Пицца

чоршанба, 2015 Апрел 08    Лола

Идишга унни, газда эриган маргаринни, чой содаси ва тузли қатиқни солинади. Тухумни биттасини сариғи олиб қўйилади ва қолгани идишга солиниб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади ва 4та бўлакка бўлиниб, 30 дақиқага тиндирилади.
Хамир тингунича начинка тайёрлаймиз...

Батафсил...
 

Манти

душанба, 2015 Апрел 06    Лола

Идишга унни солиб, шўр сувда хамир қорамиз. Хамир тингунича қийма тайёрлаймиз. Гўшт ва пиёз майда кубик тўғралади. Зираворлар солиб, тузи ростланади.
Тинган хамир юпқа қилиб ёйилади. Ёйилган хамир тахланиб, 5 бармоқ энлигида кесилади. Ҳар бир бўлакка қийма солиб, тугилади...

Батафсил...