Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қуймоқ

 2015 йил 12-июл    Лола Хакимова  

Қуймоқ

Керакли масаллиқлар:

1. Сосиска - 1 пачка
2. Тухум - 10 дона
3. Ун - 2 ош қошиқ
4. Разрыхлитель (қавартма) - 1 чой қошиқ
5. Писта ёғи - 2 ош қошиқ
6. Туз

Тайёрланиши:

10 та тухум идишга чақилади, ичига ун, разрыхлитель (қавартма), ёғ ва таъбга кўра туз солинади. Бу ҳамма масса блендерда яхшилаб аралаштирилади.

Духовка листини ёғлаб, ичига аралашма солинади.Ва унинг устига паррак қилиб тўғралган сосиска керакли миқдорда солинади. Бу листни олдиндан қиздирилган духовка ичига қўйилади. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.

Пишган қуймоқ бўлакларга бўлинган ҳолда, ҳоҳишингизга қараб, безатилиб, дастурхонга тортилади.
Бу эрталабки нонушта дастурхонига тортиш учун қулай ва осон пишириладиган таомдир.

Ушбу қуймоқни тухум пиширадиган товада ҳам пишириш мумкин. Товада пиширишдан олдин унинг катта-кичиклик хажмига эътибор қилинг. Ёдингиздан чиқмасин, қуймоқ пишиш жараёнида кўтарилади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг