Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қовоқ димлама

 пайшанба, 2015 Август 20    Лола Хакимова  

Қовоқ димлама

Керакли масаллиқлар:

1. Ёғли қўй гўшти ёки думба - 200-300 гр.
2. Картошка - 9-10 дона.
3. Қовоқ - 1 дона.
4. Пиёз 2-3 дона
5. Булғор қалампири (қизил ва яшил) - 2 донадан
6. Бақлажон - 1 дона
7. Саримсоқ пиёз - 6-7 бўлакча

Тайёрланиши:

Ҳамма масаллиқлар йирик бўлакланади. Қозон тубига биринчи парраклаб кесилган думба бўлаклари териб чиқилади.

Кейин, пиёз, гўшт, картошка ва қолган масаллиқлар солинади (териб чиқилади). Ҳар бир қатлам орасига туз ва зираворларни соласиз (ҳоҳишга қараб).

Энг устига қовоқ бўлаклари солинади. Сўнг, қозон газга қўйилиб, таги баландланади ва устига 1 пиёла сув солиниб, қопқоғи ёпилади.

Суви қайнагач, олов пастланиб, 1 соат давомида димлаб пиширилади. 30 дақиқадан сўнг қозон қопқоғи очилиб, масаллиқ кавланади, яъни, тагидаги устига ва устидаги тагига туширилади ва димлашда давом эттирилади.

Бу таомга таъбингизга қараб гўшт солишингиз мумкин, ёки йўқ.

Ёқимли иштаҳа!
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг