Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Норин

 2015 йил 18-сентябр    Лола Хакимова  

Норин

Норин шоҳона таом бўлиб, ўзбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб бўлган таомдир. Асосан йилнинг совуқ фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга қараб мол ёки от гўштидан тайёрлаш мумкин.
Ушбу таом 8-10 кишилик.

Керакли масаллиқлар:

1. Гўшт - 1 кг.
2. Тухум - 2 дона
3. Ун - 1,5 кг
4. Ёғ - 150 гр.
5. Зира
6. Туз

Тайёрланиши:

Гўшт сувда 1 соат давомида қайнатилади. Пишгач, сувидан олиб, совутилади. Сўнг, майда сомонча (кокил) шаклида тўғралади.

Ун ичига тухум чақиб солиниб, номокоб сувда ўртача қаттиқ хамир қориб, тиндириб қўйилади. Тинган хамир ўртача юпқаликда ёйилиб, тўртбурчак шаклида коса кенглигида кесиб чиқилади.

Бу бўлаклар шўр сувда пишириб олинади. Пишган хамирлар сувдан олингач, иссиқлигида дастурхон устига ёйиб қуритилади. Бунда хамирлар бир-бирига ёпишиб қолмаслиги учун иссиқлигида тўлиқ ёйишга харакат қилинг. Икки томони қуритилган хамирлар лаганга бир хил текисликда ораларига ёғ сурилиб, устма-уст тахланади.

Тахланган хамирдан узун ленталар кесиб олиниб, майда кокил қилиб тўғралади.

Тўғралган гўшт ва хамир зира билан аралаштирилади.

Таом дастурхонга алохида идишда гўшт қайнаган шўрваси билан тортилади.

Эслатма: Гўшт олдиндан тузлаб, зиралаб қўйилса янада мазали бўлади.


Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг