Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Кўза шўрва

 пайшанба, 2015 Июл 09    Лола Хакимова  

Кўза шўрва

Керакли масаллиқлар:

1. Гўшт - 500 гр.
2. Пиёз - 2 дона
3. Картошка - 3 дона
4. Сабзи - 1 дона
5. Помидор - 1-2 дона
6. Булғор қалампири - 2 хил 1тадан
7. Саримсоқ пиёз - 5-6 бўлак
8. Кўкатлар

Тайёрланиши:

Кўзаларнинг ичига, аввал, керакли бўлакларга бўлинган гўшт, сабзи, картошка, помидор, пиёз, саримсоқ пиёз, булғор қалампирлари, кўкатлар солинади ва тузи ростланади. Таъбингизга кўра зираворлар солса ҳам бўлади. Устидан, масалллиқларни кўмгунича сув солинади. Сўнг, кўзалар олдиндан қиздирилган газ духовкасига жойлаштирилади. Кўзадаги сув қайнаб чиққач, газ духовкасининг олови ўртача пасайтирилади. Бунда, кўзадаги сув миқдори камайиб кетмаслиги шарт. Бу кўза шўрвани, гўштнинг қаттиқ ёки юмшоқлигига қараб, 1,5-2 соат пиширилади.

Таом шўрваси алоҳида косада ва масаллиқлари ликопчада дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг