Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Ширинликлар

Ширинликлар

Тортлар, пишириқлар ва ширинликлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.

 



"Сирли тун" ширинлиги

"Сирли тун" ширинлиги

2015 йил 3-апрел    Лола

Крем: Уй ҳароратида эриган маргаринга қуюлтирилган сутни қўшиб, миксерда аралаштирамиз.
Глазур: 1 дона қора плитка сув ваннасида эритилиб маргарин қўшилади.
8 дона тухум шакар билан миксерда аралаштирилади. 600 гр. сметана, чой сода - уксус, разрихлител алоҳида идишда аралаштирилиб, тухумли массага қўшилиб, аралаштиришда давом эттирилади...

Батафсил...
Рогалик

Рогалик

2015 йил 14-март    Лола

Ун билан маргарин уқаланади. Сметана, чой содаси ва тухум аралаштириб, унли массага қўшилади. Юмшоқ хамир қорилади. Зувалачаларга бўлиб, тиндирилади.

Ҳар бир зувала ёйилиб 8 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлакка ирис қўйиб ўралади. Ўрамалар ярим ой шаклида газ духовкаси листига терилади.

Олдиндан қиздирилган духовкада енгил қизариш ҳолига келгунича пиширилади. Пишган ўрамалар иссиқ ҳолида шакар упасига эланади.

Ёқимли иштаҳа!

Батафсил...
Ўрамали кулча

Ўрамали кулча

2015 йил 11-март    Лола

Сут илитилиб, маргарин эритилади. Ун ичига сут, маргарин, ачитқи, ярим стакан шакар, тухум (устига суртиш учун 1 донасининг сариғи олиб қолинади) солинади. Қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилиб, иссиқ жойга ошгунича (кўтарилгунича) қўйилади. Ошган хамир патнис кенглигида ёйилиб, начинка суртилади. Рулет ҳолатида ўралади.
Рулет ўртасидан 2га бўлиниб, арқон холатидай буралади. Устига тухум сариғи суртилиб, олдиндан қиздирилган газ духовкасига қўйиб, 40 минут мобайнида (қизаргунича) пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!

Батафсил...
Лимонли торт

Лимонли торт

2015 йил 12-феврал    Лола

Хамирни тайёрлаш: 6 та тухум сариғи 1 стакан шакар билан кўпиртирилади. Сода, сметана ва ун қўшилиб хамир қорилади. 3 та кулча пиширилиб, орасига крем суртиб, устма-уст қўйилгач, тепаси қирилган шоколад билан безалади.
Крем тайёрлаш: 6 та тухум оқи яхшилаб кўпиртирилиб, 1 стакан шакар билан қирғичдан ўтказилган лимон қўшилади. Хоҳласангиз, 1 стакан майдаланган ёнғоқ мағзи ҳам қўшишингиз мумкин.

Батафсил...
Наполеон

Наполеон

2015 йил 6-феврал    Лола

Маргаринни ун билан урвоқ қиламиз. Сувда тузни эритиб хамир қорамиз. Хамирни 7 бўлакка бўлиб, 2 соатга тиндирамиз. Зувалачаларни духовка листида 1 тадан пишириб оламиз.

Крем учун махсус маргарин билан қуюлтирилган сут аралаштирилиб, крем тайёрлаймиз. Коржлар орасига крем суртиб, 6 қатлам тахлаймиз. Коржларни 1 тасини майдалаб, устига урвоқ қиламиз.

Батафсил...
Пахлава

Пахлава

2015 йил 1-феврал    Лола

Тоғорачада маргаринни ун билан уқалаб урвоқ ҳолатига келтирамиз ва унга 5 та тухум сариғини соламиз. 1 та тухум сариғини пиёлага солиб қўямиз. Устига сметана, сода, ун, ванилин солиб юмшоқ хамир қорамиз. Хамирни 3 бўлакка бўлиб тиндирамиз.

Батафсил...
"Чумоли уяси" ширинлиги

"Чумоли уяси" ширинлиги

2015 йил 18-январ    Лола

Маргарин қирғичдан чиқарилади. Ун билан аралаштирилади. Қатиқга чой содаси қўшиб, унга қўшилади. 2 та чухум чақиб юборилади. Хамма массалиқлар аралаштирилиб, қаттиқ хамир қорилади. Ун хамир қаттиқ бўлгунича қушилади. Ва музлаткичга 5-6 соатга қўйилади.
Хамирни қирғични йирик тишидан чиқарилиб, олдиндан қиздирилган духовка печида қизаргунича пиширилади. Пишган хамир совутилиб, майдаланиб, қуюлтирилган сутни қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган массага шакл берилади...

Батафсил...