Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Сеҳрли тонг" ширинлиги

 2015 йил 22-июл    Лола Хакимова  

"Сеҳрли тонг" ширинлиги

Керакли масаллиқлар:

1. Маргарин - 300 гр.
2. Шакар - 400 гр.
3. Тухум - 5 дона
4. Ун - 600 гр.
5. Сметана - 200 гр.
6. Қуюлтирилган сут - 1 банка.
7. Кокос кукуни - 100 гр.
8. Чой содаси - 1 чой қошиқ.
9. Сирка - 1 чой қошиқ.

Тайёрланиши:

Маргарин товада эритилиб, ичига кетма-кетликда тухум ва шакар аралашмаси солинади. Кейин сода ва сирка солинган сметана солинади.

Сўнгра яхшилаб аралаштирилади ва ун солиниб, хамир қорилади. Суюқроқ хамир ёғланган қолипга қуйилиб, газ печида ўрта оловда 35 дақиқа давомида пиширилади.

 

Пишгач, устига қуюлтирилган сут суртилиб, кокос кукуни сепилади. Ҳоҳишга кўра устига майдаланган ёнғоқ ёки шакар упаси сепиш ҳам мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг