Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Маргаритка" ширинлиги

 2015 йил 17-май    Лола Хакимова  

"Маргаритка" ширинлиги

Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 3-4 стакан
2. Тухум - 3 дона
3. Маргарин - 250 гр.
4. Сметана - 200 гр.
5. Шакар - 1 пиёла
6. Кокос кукуни - 100 гр.
7. Майдаланган ёнғоқ - 1 стакан
8. Магиз - 1 стакан
9. Қавартма (разрыхлитель) - 1 қути
10. Чой содаси - 1 чой қошиқ.
11. Қуюлтирилган сут (сгущёнка) - 0,5 пиёла  


Тайёрланиши:

Ун идишга солиниб, қавартма билан аралаштирилади. Унга уй ҳароратида юмшаган маргарин қўшилиб, уқаланади. Тухум сариғи (оқидан ажратилиниб) унга солинади. Сметана ва чой содаси аралаштирилиб, унга қўшилиб, хамир қорилади. Хамир қўлга ёпишмайдиган юмшоқ бўлгунича ун қўшилади. Тайёр хамир 4-5 зувалага бўлиниб, тиндирилади.

Ҳар бир тинган зувала алоҳида ёйилиб, устига шакар билан кўпиртирилган тухум оқи суртилиб, устига ёнғоқ ва магиз сепилади. Ҳоҳишга қараб магизни ўрнига мак сепиш мумкин ёки умуман магиз ишлатмаслик мумкин.

Сўнг у рулет қилиб ўралади.

Рулет ўртача катталикда кесилади. Ва духовка листига терилиб, усти қизаргунича духовкада пиширилади.

Пишган пишириқлар устига қуюлтирилган сут суртиб, кокос кукунига ботириб олинади. Кокос кукуни ўрнига майдаланган ёнғоқ ишлатса ҳам бўлади.

Ёқимли иштаҳа!



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг