Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

"Шуба" салати

 2015 йил 19-сентябр    Лола Хакимова  

"Шуба" салати

Керакли масаллиқлар:

1. Маринадланган балиқ (селёдка) - 300 гр.
2. Тухум - 9 дона
3. Картошка - 4-5 дона
4. Қизил сабзи - 4-5 дона
5. Қизил лавлаги - 4-5 дона
6. Майонез

Тайёрланиши:

Картошка, сабзи, лавлаги ва тухум сувда қайнатиб олинади. Бу масаллиқларнинг пўсти артилиб, алоҳида идишга қирғичдан чиқарилади. Салат идишининг тубига майда тўғралган балиқ ёйиб қўйилади. Сўнг, устига тухум оқи, картошка, сабзи ва лавлаги устма уст ёйиб чиқилади. Сўнг бир текисда майонез суртилиб, устига тухум сариғи билан безак берилади.

Эслатма: Маринадланган балиқнинг килограммлигини ишлатсангиз, аввал уни тозалаб, териси ва суякларидан халос этиб, сўнгра тўғраш керак бўлади. Масаллиқлар кетма-кетлигини ҳоҳишингизга қараб ўзгартиришингиз мумкин. Балиқдан кейинги қаватига майда тўғралган оқ пиёз ишлатсангиз ўзгача таъм беради.

Бу масаллиқлар 3та салат идишига (8-9 киши учун) мўлжалланган.

 

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг