Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Шпротли газак

 пайшанба, 2018 Январ 04    Лола Хакимова  

Шпротли газак

Керакли масаллиқлар:

1. Қора нон - 1 дона.
2. Шпрот (консерва) - 1 дона.
3. Помидор - 2 дона.
4. Бодринг - 2 дона.
5. Саримсок пиез - 4-5 булакча
6. Салат барги - 1 боғ
7. Майонез - 2 ош қошиқ

Тайёрланиши:

Қора нон, аввал паррак, сўнгра учбурчак қилиб кесилади. Тостерда ёки товада озгина сариёғ билан икки томони қизартириб олинади. Помидор ва бодринглар ингичка паррак қилиб кесилади. Саримсок пиез эзилади ёки майда тўғралиб, майонез билан аралаштирилади.

Нон бўлакчалари устига майонез аралашмаси суриб чиқилади. Сўнг, салат барги, бир булак помидор ва бодринг, устига шпрот балиғи кетма-кетликда қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг