Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қуритилган бақлажонли салат

 2015 йил 16-сентябр    Лола Хакимова  

Қуритилган бақлажонли салат

Ушбу салат 10-12 кишилик.

Керакли масаллиқлар:

1. Қуритилган бақлажон - 250 гр.
2. Помидор ва қизил булғор қайласи - 1 коса
3. Соя - 50 гр.
4. Кўкатлар - 1 боғдан
5. Зираворлар
6. Пиёз - 2 дона
7. Писта ёғи - 100 гр

Тайёрланиши:

Қайнаб турган сувга бақлажон солиниб, 2 дақиқа қайнатилади. Сўнг бақлажон сувдан силқитиб олинади. Қизиган товага ёғ солиниб, тўғралган пиёз енгил ўлгунича қовурилади ва устига қизил қайла солинади. Сўнг, меъёрдан бироз купроқ туз солинади, сабаби, бақлажон тузланмагани учун.

2-3 дақиқадан кейин қайла таги ўчирилиб, алоҳида идишдаги сувдан олинган бақлажон устига солинади. Сўнг зираворлар, соя ва тўғралган кўкатлар билан аралаштирилади. Бақлажон ва қайла иссиқлигида бу зираворлар эриб, қуритилган бақлажонга ўзгача таъм беради.

Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг