Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Бақлажонли аччиқ газак

 якшанба, 2015 Июн 14    Лола Хакимова  

Бақлажонли аччиқ газак

Керакли масаллиқлар:

1. Бақлажон - 2 дона
2. Помидор - 5-6 дона
3. Қалампир - 3 дона
4. Пиёз - 2 дона
5. Саримсоқпиёз - 4-5 бўлакча
6. Салат ёғи
 

Тайёрланиши:

Бақлажон ювиб, тозаланиб, паррак қилиб кесилади ва ёғда икки томони қизаргунича қовурилади.

Помидор ювиб тозаланиб, қирғичдан чиқарилади. Тўғралган пиёз алоҳида идишда бироз қовурилади. Сўнг устига помидор солиниб, қовуришда давом этилади. Помидор етилишига бироз қолганда тўғралган саримсоқпиёз ва уруғи олиб ташланган қалампир солинади. Таъбга кўра туз ва янчилган қора мурч солиниб, бироздан сўнг олов ўчирилади.

Помидорли қайланинг тайёр бўлганини устига чиқиб қолган ёғдан билса бўлади.
Қовурилган бақлажон бўлаклари идишга терилиб, устига қайла суртилади. Бу жараён ҳоҳишингизга қараб катлам қилиб тахланади.

Бу газакни совутилган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади. Ёқимли иштаҳа!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг