Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Сизнинг феълингизга мос йигит қандай?

 чоршанба, 2015 Июл 15    Лола Хакимова  

Сизнинг феълингизга мос йигит қандай?

Сизнинг жуфтингиз қандай бўлиши керак? Сизга қандай турдаги йигитлар кераклигини билишни истасангиз, марҳамат, саволларга жавоб беринг ва билиб олинг.

Жавобларга бериладиган баллар: а) - 2 балл, б) - 3 балл, в) - 4 балл.

1. Бегона эркак билан битта хонада ёлғиз қолсангиз, ўзингизни қандай ҳис этасиз?
  а) Ҳеч нарса ҳис этмайман, бу ҳолатни назорат қила оламан.
  б) Қўрқаман, хонадан чиқишга уринаман.
  в) Бироз ноқулай, суҳбатлашишга ҳаракат қилмасам керак.

2. Сизни қандай спорт ўйинлари кўпроқ қизиқтиради?
  а) Жамоавий ўйинлар - хоккей, футбол, волейбол.
  б) Теннис.
  в) Фигурали учиш.

3. Қайси фикр сиз учун тўғри?
  а) Эркаклар юрагига қорин орқали йўл топилади.
  б) Ҳамма эркаклар бир гўр.
  в) Пули бор эркак - хақиқий эр.

4. Сиз бирор ким билан телефон ёки интернет орқали танишиб қолдингиз ва учрашув белгиладингиз. Қаерда учрашишни хоҳлардингиз?
  а) Сиз ҳали бормаган чиройли ресторанда.
  б) Дискотекада ёки тунги клубда.
  в) Кинода.

5. Қайси актёр билан учрашишни хоҳлардингиз?
  а) Алишер Узоқов.
  б) Улуғбек Қодиров.
  в) Фаррух Соипов.

6. Бошлиғингиз сизни уйга кузатиб қўйишни таклиф этди. Сиз қандай хаёлга борасиз?
  а) Бирор ножўя гап-сўз бўлмаслиги хақида ўйлайсиз.
  б) Ажойиб таклиф деб ҳисоблайсиз.
  в) Ҳамкасбларингиз аламдан куйсин дейсиз.

7. Сизга соқол ва мўйловли йигитлар ёкмайди, йигитингиз эса соқол қўймоқчи. Бунга муносабатингиз?
  а) Тезда бу фикрни қоралайсиз ва фикридан қайтаришга киришасиз.
  б) Унга имкон яратасиз, эҳтимол бу унга ярашар.
  в) Унга чиройли соқол оладиган совға қиласиз ва яхшилик билан фикридан қайтарасиз.

Натижа:

2 - 14 балл. Сизнинг йигитингиз ёқимтой, чиройли, ҳамда хушмуомала бўлиши сизга бахт келтиради. Шу хислатга эгаларни топинг.

15 - 21 балл. Сизга сирли, ичимдагини топ дейдиган, ҳамда сизни ҳимоя қиладиган этиборли йигит керак.

22 - 28 балл. Сизга ўзига ишонган мулоҳазали тушунадиган йигит керак. Йигит танлашда юқоридаги хислатларга кўпроқ этиборли бўлинг.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг