Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Сиз сабр-тоқатлимисиз?

 сешанба, 2015 Апрел 21    Лола Хакимова  

Сиз сабр-тоқатлимисиз?

Бошқаларнинг фикрига қулоқ соласизми? Унга ҳурмат ва сабр билан муносабатда бўла оласизми? Буни аниқлашни истасангиз, қуйидаги синов саволларига жуда узоқ ўйламасдан жавоб беринг. Жавобларнинг ҳар бир б) варианти учун 2 баллдан қўшиб боринг.

1. Сизда қизиқ ғоя пайдо бўлди, деб ҳисоблаяпсиз. Аммо уни хеч ким қўллаб-қувватламади. Жаҳлингиз чиқадими?
    а) ҳа, б) йўқ.
    
2. Сиз дўстларингиз билан учрашдингиз, кимдир ҳамма бирга ўйин ўйнашни таклиф қилади. Сиз нимани танлайсиз?
    а) фақат яхши ўйинчилар иштирок этсин, б) ўйин қоидасини билмайдиганлар ҳам ўйнайверсин.
    
3. Нохуш хабарни тинч қабул қиласизми?
    а) ҳа, б) йўқ.
    
4. Жамоат жойларига маст бўлиб келувчи одамлар жаҳлингизни чиқарадими?
    а) ўзини назорат қила олмайдиган одамларни ёқтирмайман, б) агар улар чегарадан чиқмаса, менга барибир.
    
5. Сизникидан фарқ қилувчи касбдаги, шароитдаги, урфдаги одам билан осон мулоқот ўрната оласизми?
    а) бу анча қийин, б) мен бундай нарсаларга аҳамият бермайман.
    
6. Сизга ҳазил қилишса нима қиласиз?
    а) менга ҳазил ҳам, ҳазилкаш ҳам ёқмайди, б) ҳазил менга ёқмаса ҳам унга муносиб жавоб беришга ҳаракат қиламан.
    
7. Кўпчилик одамларнинг "бировнинг ўрнида ўтирибди", "ўз ишини қилмаяпти" деган фикрларига қўшиласизми?
    а) ҳа, б) йўқ.
    
8. Дўстларингиз даврасига ўз дўстингиз (дугонангиз) билан келдингиз ва у ҳамманинг эътиборига тушди. Сиз нима қиласиз?
    а) эътибор мендан четлашганидан норози бўламан, б) мен бундан хурсанд бўламан.
    
9. Меҳмондорчиликда бир қария замонавий ёш авлодни танқид қилади ва ўтмишини мақтайди. Сиз нима қиласиз?
    а) баҳсга киришаман, б) ҳурмат билан тезроқ кетаман.

Натижа.
0-4 балл. Сиз бўйсунмас ва ўжарсиз. Қаерда бўлманг, ўз фикрингизни маъқуллатишга ҳаракат қилаётгандек тасаввур уйғотасиз. Мақсадингизга эришиш учун тез-тез овозингизни баландлатасиз. Сизнинг характерингиз билан сиз каби фикр юритмаётган ва сиздек ҳаракат қилмаётган одамлар билан муносабат ўрнатишингиз қийин.

6-12 балл. Ўз эътиқодларингизни қаттиқ ҳимоя қилишга қодирсиз. Аммо, шубҳасиз, суҳбат қуриб, зарурат бўлса ўз фикрингизни ўзгартиришингиз мумкин.Баъзан ортиқча кескинлик, суҳбатдошга ҳурматсизликка йўл қўясиз. Шундай вақтларда кучсизроқ характерли одам билан баҳсда ютасиз. Аммо, ғалаба қилишнинг бошқа йўли турганда "томоғидан олиш" шартмикан?

14-18 балл. Эътиқодларингиз барқарорлиги ўткир ақлингизга жуда муносиб. Сиз ҳар қандай ғояни тинглашингиз, бир қарашда бемаъни хулқ-атворни тушунишингиз мумкин. Ўз фикрларингизга танқидий муносабатдасиз ва суҳбатдошингизнинг хато фикрларига қўшилмаслигингизни ҳурмат ҳамда назокат билан билдира оласиз.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг