Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Сиз раҳбармисиз?

 чоршанба, 2015 Май 13    Лола Хакимова  

Сиз раҳбармисиз?

Сизда раҳбарлик қилиш, одамларни ўзингизга эргаштириш қобилияти борлигини билмоқчимисиз? Унда қуйидаги саволларга ўйлаб ўтирмасдан жавоб беринг. Учта жавобни ишлатишингиз мумкин: "Ҳа", "Йўқ" ёки "Билмайман". Ҳар бир "Ҳа" жавобига 10 балл, "Билмайман"га 5 балл, "Йўқ"га 0 балл қўшиб боринг.

1. Болалигимданоқ бошқа инсонларга бўйсуниш мен учун катта муаммо эди.
2. Менимча, бошқалар устидан ҳукмдорлик қилиш ҳисси ривожланган инсонларсиз фан ва маданиятда ривожланиш бўлмаган бўларди.
3. Менимча, ҳақиқий эркак аёлни ўз иродасига бўйсундиришнинг уддасидан чиқа олади.
4. Ростини тан оладиган бўлсам, яқинларимнинг ғамхўрлигидан энсам қотади.
5. Аёлнинг асл табиати бўйсунувчанлик, деган тасдиққа тўла-тўкис қўшиламан.
6. Яқинларимнинг фаровон яшашлари учун барча масъулиятни ўз зиммамга олишга мажбур эканлигимни менимча ҳамма ҳам тушунавермаса керак.
7. Менимча, жуда кўплаб муаммолар қаттиққўл раҳбар йўқлигидан келиб чиқади.
8. Тезда қарор чиқарилиши лозим бўлган мураккаб вазиятларда тўғри йўл тутишим учун кўп вақт талаб этилмайди.
9. Нимани севишимни жуда яхши биламан ва бошқа инсонларни бошқаришим мумкин.
10. Ҳеч кимнинг олдида охиригача очилишни истамайман ва бу қўлимдан ҳам келмайди.
11. "Сокин гўша" ҳақидаги орзулар менга ёқади.
12. Менимча, ходим бошлиғининг ҳар қандай буйруғини бажара олиши керак.
13. Эҳтимол, бу ғалати кўринар, бироқ яқинларидан ниманидир сўраш тўғри келиб қолган вазиятларда ич-ичимдан қаршилик сезаман.
14. Мендан кимдир изоҳ талаб қиладиган вазиятлар тез-тез рўй бериб туради, бироқ менинг назаримда, ҳаммаси шундоқ ҳам равшан бўлади.
15. Фикримча, характерим оиламизда устун бўлган отам (онам) нинг характерига жуда ўхшаш.

Натижалар:

150-100 балл: Сизнинг жавобларингиз нима қандай эканлиги ва қандай бўлиши кераклигини билувчи буюк диктатор сиймосини яратмоқда. Бундай хатти-ҳаракатингизни сиз осонгина оқлайсиз. Сиз бошқаларни ишонтираоласиз ва ишни ўз муддатида бажартириш учун улар устидан раҳбарлик қилаоласиз. Бироқ, дам-бадам қўл остингиздагиларнинг товушида, нигоҳларида "дам олишга фурсат беринг", деган нидо кўрасиз!

95-50 балл: Мувозанат ва қатъият, оқиллик ва ҳисоб-китоб, тўғри ва оқилона маслаҳат бериш - мана булар сизнинг бош фазилатларингиздир. Бошқаларнинг фикри ва истагини ҳисобга олиб, агар муҳим бўлса бошқарасиз, агар керак бўлса ён берасиз. Бироқ керакли воситалардан фойдаланиб доим ҳам мақсадга етишаётганингиз ёки йўқлигини фақат ўзингиз биласиз.

45-0 балл: Сизнинг жавобларингиз "психологик илон”га хос. Гарчи зарурияти бўлмаса-да, ҳар қандай жеркишни осонгина ҳазм қиласиз, ҳеч ким талаб қилмаётган бўлса-да, бор-будингизни қурбон қилишга тайёр бўласиз. Кўпинча ўз ожизлигингизни англагач, сиз... дадил хатти-ҳаракатларни амалга оширасиз. Чорасизликдан, ўзингизда етишмаётган ҳарактер қирраларини бошқалардан қидира бошлайсиз ва ўзингиз учун энг яхши ҳаёт умиди ва маъносини ана шундан топасиз.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг