Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Ўсмир қизларга тавсиялар

 сешанба, 2015 Июн 02    Лола Хакимова  

Ўсмир қизларга тавсиялар

Ҳурматли қизларжон! Агар сиз болалик даврини ортта қолдириб катта ҳаётга қадам қўйишда қийналмай десангиз, келажакда хатоларга йўл қўйишни истамасангиз, ушбу кичик тавсияларимизга озгина бўлса ҳам қулоқ тутинг...

  1. Нима яхши, нима ёмонлиги ҳақида шахсий фикрингиз бўлсин. Ўз қарашларингизни ҳимояланг, ёмонларнинг йўриғига юрманг.
  2. Биринчи галда ота-онангиз ва яқинларингиз фикрига қулоқ тутинг.
  3. Ҳар доим ўзингизни ҳақман деб ҳисобламанг. Ҳурмат қилган, яхши кўрган инсонларингизнинг ўрнига ўзингизни қўйиб, уни тушунишга ҳаракат қилинг.
  4. Дўст танлашни ўрганинг. Ёмон деб ҳисоблаган кишингиз сизни ўз томонига оғдирмоқчи бўлса, жуда эҳтиёткор бўлинг.
  5. Дўстларингизни қадрланг. Бир-бирини тушунган, қийин дамларда бир-бирига ёрдам қўлини чўзадиган инсонлар ҳақиқий дўст ҳисобланади.
  6. Ўз ҳоҳиш ва ҳаракатларингиз жавобгарлигини бўйнингизга олинг. Ахир улар сўраган нарсангизни беришяпти-ку. Воз кечган нарсангиздан яқинларингизни огоҳ этинг, уларнинг беҳуда уринишларини истамайсиз-ку.
  7. Истакларингизни тақсимлаб олинг. Масалан сувни ўзингизга ёққанини ичинг, таклиф этилган таомлар ичидан ўзингизга ёққанини тановул қилинг.
  8. Шуни билингки, ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, ўзингиз истамаган ишни қилишга мажбур бўласиз. Масалан, лимон ва асал чойни ёқтирмасангиз ҳам, шамоллаганингизда уни ичишга тўғри келади.
  9. Тушунмаган ёки қизиққан нарсаларингиз ҳақида сўрашга уялманг. Шундагина ақл салоҳиятингиз ўсиб бораверади.
  10. Агар ўзингизни ёмон ҳис этсангиз ёки бирор нарса ёқмаса, у ҳақда очиқ ойдин айтинг, йўқса ҳаёлларингизни ўқий олмаган яқинларингиз билан орангизда тушунмовчилик келиб чиқади.

Энг асосийси - ҳар қандай шароитда ҳам сиздан хеч қачон воз кечмайдиган ягона инсонлар - бу сизнинг ота-онангиз. Улар сизни доимо яхши куриб, ардоқлайдилар. Улар билан дўст бўлсангиз ҳаёт қийинчиликларидан енгил ўтасиз.

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг