Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Аёл қадри

 сешанба, 2015 Март 17    Лола Хакимова  

Аёл қадри

- Нега йиғлаяпсан? Сенга нима бўлди? - сўрар эди ота қизалоғидан.
Қизча болалар аравачада ётар ва йиғлар эди. 1 ёшли гўдак шундай саволга жавоб бера оладими? Албатта йўқ. Шунинг учун қизча йиғлашда давом этарди. Ота нима қиларини билмас, болани тинчлантириш ўрнига йиғи сабабини аниқлашга уринар эди.
- Эҳ, онанг қаёқларда юрибди экан, фақат у билади сенга нима кераклигини, - норози оҳангда деди эркак.
- Нега мен қизим нима ҳоҳлашини билолмайман? Онасидан қаерим кам? - деб уйлади у ва қизча билан гаплашишга киришди.
- Қани айтсинчи, мени асал қизчам нимани ҳоҳлайди? Мени қуёшим, айт, истаганингни муҳаё қиламан ҳозироқ! Бу сўзлардан сўнг қизча йиғидан тўхтаб отасига термулди. - Қорнинг очдими? Ёки уйқинг келдими? Ана, жажжи кўзчалари юмилай деб қолди, ухлаймизми? Алла айтиб берийми?
Қизчага бу сўзлар ёқмади шекилли, яна йиғлашга тушди.
- Менга келасанми? Кел ўзимга, мени қўғирчоғим, оппоғим, бир бағримга босай, - шундай меҳрли сўзлар билан ота қизини аравачадан олди ва бағрига босди. Қизча тинчланиб, мамнун нигоҳлар билан отасига боқди. Ва ота кўкрагини нозик қўлчалари билан пайпаслаб, ниманидир қидира бошлади. Ниҳоят, ота қизи нима ҳоҳлаётганини тушунди.
- Э ҳа.. Қорнинг очибди-да, энди билдим сенга нима кераклигини! Лекин у нарса менда йўқ-де, онажонингни кутишимизга тўғри келади, - деди ота кулимсираб. Қизча отасини сўзларини тушунмаган бўлсада, бошини кўтариб атрофга аланглай бошлади. Бирдан қадрдонига кўзи тушиб, унча баланд бўлмаган, лекин хурсанд овозда қичқириб юборди. Ва онасига талпина бошлади. Ота у томонга ўгирилиб, узоқда аёлини кўрди ва бир қўлида бола, иккинчи қўлида аравачани итарганча аёли қаршисига ошиқди.
- Ура, мана бизнинг ойижонимиз топилди! - деди эркак мамнунлик билан аёли билан учрашган чоғда. Қизча эса икки қўлини онаси томон узатди, ва ораларидаги масофа ҳали яқин эмаслигига ҳам қарамай ўзини онасига отди. Аёл қизчани аранг ушлаб қолди ва олиб бағрига босди. Бу вақтда қизчанинг кўзларидаги мамнунлик ва хотиржамликни ўқиш қийин эмас эди. Аёлнинг кўзлари эса бахтдан порлар эди!
- Эҳ аёллар, сизларсиз биз хеч нима қилолмас эканмиз! - меҳр билан деди эркак ва аёлини қучди...
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг