Гўзаллик, юз, қўл, оёқлар, сочлар парвариши, либослар танлаш ва дид билан кийиниш, пардоз-андоз тартиблари, назокатли, латофатли ва жозибакор бўлиш борасида маслаҳатлар.
якшанба, 2015 Сентябр 06 Мухлиса
Биз аёллар доим ёш кўринишни хоҳлаймиз. Маълумотларга қараганда, сув, кўк чой, сутли маҳсулотлар, яшил сабзавотлар, саримсоқ ҳамда шоколад ёшликнинг умрини узайтирар экан. Демак, ёшлигини асраб қолмоқчи бўлган ҳар бир аёлнинг кундалик таомномаси юқоридаги маҳсулотларга бой бўлиши керак. Аммо, ёш кўриниш учун таомноманинг ўзи камлик қилади...
Батафсил...шанба, 2015 Сентябр 05 Мухлиса
Камдан-кам аёллар сочларининг бекаму кўст гўзаллиги билан мақтана оладилар. Майин, қалин сочлар бизга табиатнинг инъомидир. Аммо нотўғри парвариш, соч устида кимёвий “операция”лар ва организмда витамин, минералларга бўлган тансиқлик ҳар қандай сочни ҳам кўримсиз ҳолатга олиб келиб қўяди...
Батафсил...чоршанба, 2015 Сентябр 02 Мухлиса
Куз келиши билан об-ҳаво ҳам ўзгаради. Совуқ, шамол ва ёмғирлар терига, албатта, ўз таъсирини кўрсатади. Куз мавсумида юз терисидан тортиб, сочлар ва қўллар алоҳида парваришни талаб этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кузда ишлатиладиган косметика воситалари таркибида ҳар хил ёғлар қанча кўп бўлса шунча яхши.
Батафсил...чоршанба, 2015 Август 26 Мухлиса
Маълумки, юз терисини мунтазам парвариш қилиш учун бизга турли ниқоблар керак. Албатта, бу ниқоблар табиий маҳсулотлардан тайёрлаган бўлса, натижа янада самарали бўлади. Шуни ҳисобга олиб, қуйида турли юз терилари учун ниқоблар тўпламини келтириб ўтамиз.
Батафсил...душанба, 2015 Август 17 Мухлиса
Ҳар бир аёл ўзига ёққан маълум бир косметика воситаси узоқ хизмат қилишини истайди ва бунинг учун қўлидан келганча ҳаракат қилади. Аммо шундай усуллар борки, улар сиз яхши кўрган лак, туш, лаб бўёғингизни сифатини бузмасдан, яхши сақланишига ёрдам беради.
Батафсил...якшанба, 2015 Август 16 Мухлиса
Куз фаслида лаб парваришига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Негаки айнан шу мавсумда лаблар ёрилиши, қуруқшаши ва ачишиши кўп кузатилади. Бундай муаммоларга тез ечим топиш ва олдини олиш мумкин. Бунинг учун қуйидаги керакли маслаҳатлардан фойдаланиш лозим.
Батафсил...шанба, 2015 Август 15 Мухлиса
Ҳар бир аёл, чиройли пардозни нафақат "Гўзаллик салони"да, балки уйида ҳам бажаришни истайди. Шундай пардозлардан бири - бу кўз пардози бўлиб, уни тўғри танлаш ва бажариш кўп гўзалларнинг энг катта муаммоси бўлиб келган. Қуйидаги тавсиялар шундай муаммоларни бартараф этишда сизга кўмаклашади деган умиддамиз.
Батафсил...чоршанба, 2015 Август 12 Мухлиса
Инсоннинг ёши ўтавериши билан нафақат турмуш тарзи, кийиниш услуби, овқатланишга хос одатлар, соғлиғи, ҳатто ташқи кўринишига ҳам эътибор кучайиши керак. 45 ёшдан сўнг аёл организмининг ички фаолияти ўзгариб, бу ўз-ўзидан юз териси, тирноқлар ва сочларга таъсир кўрсатади. Ёш билан боғлиқ салбий таъсирларга қарши курашишда сизга қуйидаги тавсиялар қўл келади.
Батафсил...душанба, 2015 Август 10 Мухлиса
Зайтун мойи ёғлар орасида энг фойдалиси ҳисобланади. Унинг ёрдамида киши ошқозон ва ичак касалликларини даволаш мумкин. Лекин бугун биз зайтун мойининг бошқа фойдали хусусиятлари ҳақида ҳикоя қиламиз. Зайтун мойи гўзаллик эликсири ҳисобланади. У терини намлантириб, рангини яхшилайди ва ажинларни йўқотади.
Батафсил...якшанба, 2015 Август 09 Мухлиса
Соч оқариши эртами-кечми, ҳар кимни ўйга толдириши аниқ. Ёш ўтган сайин бошимиздаги оқ сочлар кўпайиши табиий ҳол. Лекин бугун айрим 20-25 ёшдаги қизлар сочига тушган оқ толадан кўп шикоят қилишади. Сочга этра оқ тушмасин десангиз қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутинг...
Батафсил...пайшанба, 2015 Август 06 Мухлиса
Кўпинча парвариш қилишда асосий урғуни юзимизга қаратамиз-у, лабларни унутиб қўямиз. Лаб териси ҳам худди кўз ости териси сингари жуда нозик, алоҳида парваришга муҳтож бўлади. Тиниқ, силлиқ ва алвон ранг лаблар саломатлик белгисидир. Аммо витамин етишмаслиги ёки шамоллаш оқибатида лаблар қуруқшаб, ёрилиши ва ҳатто қонаши ҳам мумкин...
Батафсил...душанба, 2015 Август 03 Мухлиса
Инсоннинг юз териси бошқа фасллардан кўра, кузда кўпроқ парваришга муҳтож бўлиши хеч кимга сир эмас. Кузги парвариш аслида тўрт қисмга бўлинади. Булар: ҳимоя, намлантириш, тўйинтириш, тозалаш. Қуйида биз кутилмаган об-ҳаволарга бой бўлган кузги мавсумда терини тўғри парваришлаш тўғрисида тавсиялар келтирамиз.
Батафсил...шанба, 2015 Август 01 Мухлиса
Аёл зотини тақинчоқсиз тасаввур қилиш жуда мушкул. Шу сабаб, дўконга кириб, тақинчоқлар билан тўлдирилган расталарни кўриб кўзимиз қувнайди. Аммо улар орасидан ўзимизга мос ва хосини танлаб олиш жуда қийин. Баъзида қиммат ва энг бежирим тақинчоқ ҳам соҳибасига ярашмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун сизга қуйидаги тавсиялар яқиндан ёрдам беради.
Батафсил...жума, 2015 Июл 31 Мухлиса
Соч бўяшни ният қилиб, бўёқ сотиб олдингиз ва "Гўзаллик салони"га отланяпсиз ёки аксинча, бу муолажани уй шароитида ўтказмоқчисиз. Хуллас, қайси йўлни танлашингиздан қатъий назар, сочни бўяшдан олдин бир-икки кун бошингизни ювманг. Бу соч илдизида махсус ҳимоя қатлами яралишига сабаб бўлади ва бу билан бўёқ таркибидаги кимёвий моддалар таъсирини камайтиради.
Батафсил...чоршанба, 2015 Июл 29 Мухлиса
Тарвуз таркибида бошқа маҳсулотларга нисбатан кўп учрайдиган фолий кислотаси билан машҳур. Шунингдек, тарвуз клетчатка хамда витаминларга бой саналади. Бундан ташқари, тарвуз терини намлантириш ва майинлантириш хусусиятига эга.
Батафсил...шанба, 2015 Июл 25 Мухлиса
Аёл гўзаллиги ҳақида қанча гапирманг, шунча оз туюлади, гўё. Унинг ҳусну таровати, мафтункорлигига таъриф нафақат чиройли қомат ва оро берилган қошу кўз, балки қоматга мос танланган либос билан ҳам баҳоланади. Бугун ёзги узун кўйлак ва сарафанлар билан бир қаторда турфа хил юбкалар ҳам аллақачон мода билан ҳамнафас аёл ва қизларимиз гардеробидан жой эгаллаган. Шундай экан, юбка танлашдаги бир нечта кичик тавсияларни билиш асло зарар қилмайди.
Батафсил...сешанба, 2015 Июл 21 Мухлиса
Кузнинг салқин ва ёмғирли кунларида ҳам энг латофатли, бетакрор хонимга айланиш истагидасиз-у, бунга қандай эришиш ҳақида бош қотираяпсиз. Ўйланманг, сизга "бежирим, ёрқин, бир-биридан ажойиб либос"ли маслаҳатларимиз ёрдамга шай!
Батафсил...душанба, 2015 Июл 20 Мухлиса
Қадимги юнон халқлари орасида алоҳида қадрланган зайтун мойи ҳозирда кундалик турмушимизда ҳам кенг қўлланилаяпти. Ёғ таркибидаги кўп миқдордаги табиий антиоксидантлар, А, Е витаминлари, кислота ва микроэлементлар ҳақиқий мўъжизага қодир. Ушбу шифобахш мой терининг қуруқ соҳалари: тирсак, тизза ва товон парваришида жуда фойдали саналади. Бунинг учун сув ҳаммомида қиздирилган зайтун мойини қуруқ терига суртиш кифоя.
Батафсил...шанба, 2015 Июл 18 Мухлиса
Баъзи аёлларнинг териси нуқсонсиз, ажинлар ҳам деярли кўзга ташланмайди, фақат кўз атрофидагина мимик ажинларни кўриш мумкин, холос. Ва улар ҳамиша табассум қилиб туришади, бундан улар учун ҳар доим ҳаммаси жойида, деган тасаввур уйғонади. Мана шундай аёллар гўзаллигининг сирлари қуйидаги қоидаларда келтирилган.
Батафсил...сешанба, 2015 Июл 14 Мухлиса
Азиз бекажонлар, доим баҳор гулларидек гўзал ва бетакрор бўлиб юришни истасангиз, саҳифамизда берилган юз териси ниқобларидан мунтазам равишда фойдаланишга ҳаракат қилинг. Уй шароитида тайёрланган бир марталик ниқоблар таркибида консервантлар бўлмаганлиги туфайли ҳар доим энг фойдали ва албатта, самарали ҳисобланиб келган. Янги, табиий ниқоблар терини тозалаб, озиқлантиради, намлантириб, таранглаштиради ва юз териси рангини тиниқлаштиради.
Батафсил...душанба, 2015 Июл 13 Мухлиса
Табиат неъматларидан гўзаллик воситалари тайёрланиши сир эмас. Жумладан, атиргул экстракти ёки мойидан ҳам турфа крем, гель, туз ва ювиниш воситалари ишлаб чиқарилади. Атиргул япроқлари тўлдирилган сув танга майинлик бахш этади. Машҳур юлдузлар Женнифер Лопес ва Селена Гомес ҳам атиргул муолажасига кўп мурожаат этишади. Агар боғингизда атиргул бўлса, сиз ҳам ундан унумли фойдаланишингиз мумкин.
Батафсил...жума, 2015 Июл 03 Мухлиса
Алоэ ўсимлиги беозор гиёҳ ҳисобланиб, уни гўзаллик тимсоли дейишади. Унинг фойдалилик хусусиятлари эса уч минг йил муқаддам аниқланган. Азалдан унинг баргларидан табобатда фойдаланиб келинган. Айниқса, кўз касалликлари, теридаги яраларни даволашда алоэ ўсимлигидан тайёрланган суртманинг фойдаси бисёр. Араб тилидан таржима қилинганда «алоэ» «аччиқ, какра» маъноларини англатади. Араблар ушбу ўсимликни қурғоқчиликка чидамлилиги учун сабр-бардош, қаноат тимсоли сифатида қадрлашади.
Батафсил...пайшанба, 2015 Июл 02 Мухлиса
"Гўзаллик-дунёни қутқаради", деган эди Достоевский ўзининг "Телба" номли асарида. Дарҳақиқат, ҳусн илоҳиёт томонидан инсонга берилган энг олий ҳадядир. Ҳусни гўзал инсоннинг хулқи ва қилаётган амали ҳам гўзал бўлади. Аммо деярли кўпчилигимизни ташвишга солувчи ҳуснбузарлар эса кўп ҳолларда дилимизни хира қилади. Азиз дугонажон, келинг, бугун ҳуснбузарларнинг келиб чиқиш омили, уларга қарши самарали курашиш ҳақида суҳбатлашсак.
Батафсил...душанба, 2015 Июн 29 Мухлиса
Ёзнинг иссиқ кунларида кўпчилик аёл ва қизлар косметик воситаларни ишлатишдан бутунлай воз кечишади. Хушбўй атирларимиз эса энди тошойналар ёнидан жой олганча қолаверади. Аммо куннинг жазирамасига қарамай, севимли ифорларимиздан фойдаланишни давом эттиришимиз мумкин. Хўш, буни қандай амалга оширамиз?! Ўзимизга мос, иссиқ кунларда ҳам кўтаринки кайфият ва ёқимли хотираларни ҳадя этувчи, атрофдагиларнинг ғашига тегмайдиган енгил ёзги ифорни қандай танлашимиз лозим?
Батафсил...якшанба, 2015 Июн 28 Мухлиса
Соғлом ва чиройли қўлларга эга бўлишни ким хоҳламайди дейсиз. Кундалик ҳаётимиздаги юмушлар натижасида эса кўпроқ бу ҳолатнинг аксига гувоҳ бўламиз. Аммо, ҳар бир аёл киши гўзал бўлишга ҳақли, бунинг учун озгина ҳаракат, хоҳиш ва тўғри маслаҳатлар зарур!
Батафсил...чоршанба, 2015 Июн 17 Мухлиса
Аксарият қизлар бўйлари паст эканлигидан хижолат тортиб юришади. Аслида бу камчилик эмас, аммо бу ҳолат сизга ноқулайлик туғдираётган бўлса, ёрдам беришга тайёрмиз! Демак, саҳифамизда сизнинг муаммоингизни оддий усулда — кийимлар ёрдамида ҳал қилишга уриниб кўрамиз!
Батафсил...душанба, 2015 Июн 15 Мухлиса
Авваламбор, ушбу саволни бериш чоғи ваҳимага тушмаслик лозим. Сўнгра сочларингиз чиндан ҳам патологик равишда тўкиляптими ёки шунчаки эски сочларнинг янгиларига физиологик алмашинуви содир бўляптими, буни аниқлаб олиш зарур. Кунига 30 тадан 100 тагача соч толаси тўкилиши меъёр саналиб, бунда ўз умрини «яшаб бўлган» толалар тўлиқ равишда янгиланади.
Батафсил...шанба, 2015 Июн 13 Мухлиса
Агарда сиз соғлом юз кўринишига, чиройли тирноқлар ҳамда узун, ялтироқ сочларга эга бўлишни истасангиз, турли дори ва косметикага ҳожат йўқ. Ҳар бир хонадонда топиладиган ушбу сабзавот ва мева маҳсулотлари орқали ички саломатлик ва ташқи гўзалликка эришиш мумкин.
Батафсил...пайшанба, 2015 Июн 11 Мухлиса
Қуёш тиғида кўп юришга тўғри келса, шляпа, кепка, шарф, соябон каби “ҳимояловчилардан”дан бирортасини ўзингиз билан олишни унутманг! Улар ёрдамида куйдирувчи қуёш нури зараридан юзингизни бирмунча сақланишингиз мумкин!
Батафсил...чоршанба, 2015 Июн 10 Мухлиса
Соч парвариши алоҳида эътибор талаб қилишини яхши биласиз. Сочлар қалин ва жилокор бўлиши учун маълум рецептларга ҳам эгасиз. Бироқ, соч парваришида шундай бир муаммо борки, у кўпчиликни ўйлантираётгани аниқ. Бу — қазғоқлардир. Савдо марказларида "қазғоққа қарши" дея ёрлиқ ёпиштирилган шампунларни харид қиласиз-у, фойдаланиб кўргач, ҳафсалангиз пир бўлади…
Батафсил...сешанба, 2015 Июн 09 Мухлиса
Кунлар исиши билан истаймизми-йўқми, терлай бошлаймиз. Аслида организмдан ажраладиган тер рангсиз ва ҳидсиз бўлиб, бизга муаммо келтирмайди. Ёқимсиз ҳид пайдо бўлишига эса терида яшовчи бактериялар сабабчи бўлади. Терлашдан бутунлай қутулиб бўлмаса ҳам уни назорат қилиш, бадбўй ҳиднинг олдини олиш мумкин.
Батафсил...якшанба, 2015 Июн 07 Мухлиса
Қош чеҳра гўзаллигида асосий роллардан бирини ўйнаб, ҳимоялаш вазифасини ҳам ўтайди. Айнан қош кўзларнинг маънодор ва мафтункор кўринишида катта аҳамиятга эга. Тартибсиз, сийрак ёки сертук қош мукаммал пардозни йўққа чиқариши мумкин. Қошларга доимий эътибор туфайли текис, қалин ва бахмалдек мулойим тусга кириши мумкин...
Батафсил...шанба, 2015 Июн 06 Мухлиса
Офтоб нури кўринувчи — кундузги ва кўринмайдиган инфрақизил ҳамда ультрабинафша нурлардан иборатдир. Ультрабинафша нурларнинг меъёридан ортиғи организмда салбий оқибатларга олиб келади. Хусусан, юз терисининг эрта ажин тушиб, тез қаришига сабаб бўлади. Одатда қуёш нури терига тўғридан-тўғри тушадиган бўлса, 15 дақиқадан сўнг унда ўзининг "изи"ни қолдиришни бошлайди.
Батафсил...пайшанба, 2015 Июн 04 Мухлиса
Вақти-вақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб туради. Бу вазиятда биз, кўпинча, ташқи кўринишимиз, кийиниш услубимизга бироз ўзгариш киритиш ечимида тўхталамиз. Бирданига ҳамма нарсани ташлаб юбориб, янгиларини сотиб олишга ҳар ким ҳам жазм этолмаслиги табиий.
Батафсил...якшанба, 2015 Май 31 Мухлиса
Кўпгина аёллар пардоз қилаётганда кичик хатоларга йўл қўйишади. Бу камчиликлар уларнинг ёшини бир неча йилга "қаритиш"га қодир эканлигини эса хаёлларига ҳам келтиришмайди. Бунга йўл қўймаслик учун қуйидаги хатоларни такрорламанг!
Батафсил...чоршанба, 2015 Май 27 Мухлиса
Азиз, дугонажонлар, ташқи қиёфа — инсон ички оламининг акси эканига қўшилмай иложингиз йўқ. Ҳозироқ хаёлингиздан ўтаётган кечинмалар бир лаҳзада чеҳрангизга кўчяпти. Тўғрими? Энди бирор ёрқин нарса ёки севимли инсонингиз ҳақида ўйланг, чуқур нафас олиб-чиқаринг, табассум қилиб, ўзингизни бўш қўйинг.
Батафсил...пайшанба, 2015 Май 21 Мухлиса
Кўча-кўйда деярли ҳар қадамда "олтинсоч" хонимларни учратамиз. Албатта, шарқ аёллари "тундек қора" сочлари билан машҳур, аммо ёрқин рангли сочлар бугунги кунда маълум маънода урфга кириб улгургани ҳеч биримизга сир эмас. Аммо унинг сочларимизга қанчалик зарарли ёки салбий таъсири ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаймиз.
Батафсил...душанба, 2015 Май 11 Мухлиса
Келинчаклар тўй куни улама киприкларга мурожаат этишади. Тўйдан сўнг ҳам қайрилма киприкларга эга бўлиш мақсадида уларни пардозлаш сирларига қизиқадилар.
Батафсил...якшанба, 2015 Апрел 26 Мухлиса
Чой. Сочингизни чой билан чайинг, шунда у кўркам кўринишга эга бўлади. Бунинг учун 100 грам қора чойни 0,5 литр қайноқ сувга дамлаб қўйинг. Кейин чой шамасини сузиб олиб, уни 2 литр сувга аралаштирасиз. Ушбу тадбирни ҳафтада бир марта қўллаб турииш мақсадга мувофиқ.
Батафсил...чоршанба, 2015 Апрел 22 Мухлиса
Оёқ инсон танасининг энг муҳим аъзоларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам унинг соғлом ва бардам бўлишига ғоятда эътиборли бўлиш зарур. Тиббиётда оёқ билан боғлиқ муаммолар анчагина бўлиб, шулардан бири оёқларнинг тез-тез терлашидир. Асосан эркакларда, ва ёз ойларида кўп учрайдиган ушбу ҳолат наинки кишининг ўзига, балки атрофидагиларга ҳам нохушлик туғдиради.
Батафсил...душанба, 2015 Апрел 20 Мухлиса
Аёл киши учун кўзгуда юзи ва кўзи остидаги ажинларни кўриш анчайин ёқимсиз ҳолатдир. Бу қачон, нимадан пайдо бўлишини билиш мушкул иш. Лекин, бундай ажинлар биринчи белгини берганидаёқ, асабийлашмасдан, улар билан курашишни бошлаш лозим. Бунда қуйидаги маслаҳатлар ёрдам беради.
Батафсил...пайшанба, 2015 Апрел 16 Мухлиса
Одатда соғлом сочлар бир ойда 1,5 - 2 см. га ўсади. Лекин, бу жараённи секинлашишига турли сабаблар мавжуд.
Биринчи сабаби. Организмда витаминлар танқислигидир. Шунинг учун овқатланиш режангизга ёнғоқ, соя, пишлоқ, творог, мевалар, сабзавотлар ҳамда дуккакли ўсимликларни қўшинг.
Батафсил...чоршанба, 2015 Апрел 15 Мухлиса
Қандай либос кийганлигингизга қараб, феъл-атворингиз хақида сўз юритиш мумкин. Бир сўз билан айтганда, либос бу инсоннинг ташриф қоғозидир. Инсоннинг руҳий ҳолати албатта унинг ташқи кўринишида ўз аксини топади.
Аммо кийиниш услубингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сиз ораста кийинишнинг уддасидан чиқишингиз лозим. Бунда қуйидаги қоидалар сизга кўмак беради.
душанба, 2015 Апрел 13 Мухлиса
Юз терисининг салқиб, оқариб қолиши асосан авитаминоз - яъни организмга витаминлар етишмаслиги натижасида юз беради. Бу асосан қиш ва баҳор фаслларига тўғри келади. Агар юзингиз ранги тиниқ, шафтоли гули сингари майин бўлишини истасангиз, витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг. Бу маҳсулотлар организмда қон алмашиниш жараёнини яхшилаб, юз рангига ижобий таъсир кўрсатади.
Батафсил...пайшанба, 2015 Апрел 09 Мухлиса
Озиқлантирувчи ва мустаҳкамловчи ниқоб. Иккита тухум сариғини яримта лимон шарбати билан аралаштириб беш томчи репей ёғи (дорихоналарда мавжуд) томизасиз. Аралашмани сочларнинг бутун узунлиги бўйлаб суртиб 20 дақиқага қолдирасиз. Кейин ювиб ташлаб сочларингизни хона ҳароратида қуритасиз. Муолажа ҳар саккиз кунда бир марта амалга оширилиши керак. Бу ниқоб сочларни мустаҳкамлаб, уларни таралишини осонлаштиради. Соч тўкилиши ва синишига барҳам беради...
Батафсил...пайшанба, 2015 Апрел 02 Лола
Баъзан юзимизга иштаҳа билан қўйган ниқобимиз яхши натижа бермаса, ҳафсаламиз пир бўлади. Ҳаттоки, буни тавсия қилган одамдан ранжиб ҳам қўямиз. Лекин, билмаймизки, ниқоблардан фойдаланишни ҳам ўз тартиб-қоидалари мавжуд. Уларни ҳисобга олган ҳолда юзимизни парвариш қилсак, ниқоблар биз кутган натижани беради.
Батафсил...жума, 2015 Март 27 Мухлиса
Ҳуснбузарлар ёғ-тук йўлларининг бекилиши натижасида вужудга келади. Бу теридаги ёғ ва нотекис ўлик қатламлар миқдорининг ортиши сабабли содир бўлади. Бундай шароитлар эса ҳуснбузарларни келтириб чиқарувчи бактерияларнинг кўпайиши учун жуда қулайдир.
Батафсил...душанба, 2015 Март 23 Мухлиса
Аёллар ўз сочларини парваришлаш, ранги, шаклини чиройли кўринишда сақлаш учун кўплаб воситалардан фойдаланадилар.Улардан бири хинали бўёқ ҳисобланади. Ҳозирда у дўконларда тегишли кўрсатмалар ёзилган пакетларда кукн шаклида сотилади. Кўпчилик аёллар ундан мустақил ҳолда, яъни уй шароитида тайёрлаб, фойдаланадилар...
Батафсил...пайшанба, 2015 Март 19 Мухлиса
Ўлкамизга фасллар келинчаги баҳор кириб келди. Баҳор фасли уйғониш ва гўзаллик фасли. Борлиқ қайтадан уйғониб, ўз-ўзига оро беришга киришади. Теварак атроф яшил либосини кийиб, инсон кўзини янада қувнатиб, гулларга бурканади. Қуёш ер юзини янада кучлироқ қиздириб, борлиққа ўз нурларини сочади. Шу билан бирга, биз аёллар кўнглига енгил ташвиш ҳам солади. Қуёш нурлари юзимизга ўз соясини солиб доғ туширади ва сепкилларни бўрттиради. Лекин бу биз учун муаммо эмас. Юзимизни тўғри парвариш қилиб ўз муаммоларимизнинг ечимини топишимиз мумкин...
Батафсил...чоршанба, 2015 Март 18 Мухлиса
Юз терисини тўғри парвариш қилиш, биринчи навбатда тери тури учун косметик маҳсулотларни тўғри танлашга боғлиқ. Юз терисига мос келмаган маҳсулотларни ишлатиш кўп ҳолларда фойда бермайди, баъзан эса акс-таъсир кўрсатади. Шу сабабли парвариш жараёнини бошлашдан олдин ўз юз теримиз турини ва ундаги муаммолар сабабини аниқлаб олишимиз лозим. Бунинг учун кўзгуга боқиб, юз терисига диққат билан эътибор бериш керак бўлади.
Батафсил...