Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Турли юз терилари учун ниқоблар

 чоршанба, 2015 Август 26    Мухлиса Хакимова  

Турли юз терилари учун ниқоблар

Маълумки, юз терисини мунтазам парвариш қилиш учун бизга турли ниқоблар керак. Албатта, бу ниқоблар табиий маҳсулотлардан тайёрлаган бўлса, натижа янада самарали бўлади. Шуни ҳисобга олиб, қуйида турли юз терилари учун ниқоблар тўпламини келтириб ўтамиз.

Нормал ва қуруқ юз териси учун.

Тухум сариғини бир чой қошиқ ўсимлик мойи билан аралаштиринг. 1/2 чой қошиқ минерал сув қўшинг. Аралашмани пахтали тампон юрдамида юзингизга яхшилаб суртинг. 20 дақиқадан сўнг совуқ кўк чой билан ювиб ташланг. Бу, ниқоб терини тетиклаштириб, таранглаштиради.

Қуруқ юз териси учун.

Бир ош қошиқ тўғралган шивитни 1 чой қошиқ зайтун мойи билан аралаштириб, бўтқа ҳосил бўлиши учун сули уни қўшинг. Юзга суртгач 15 минутдан сўнг совуқ сув билан ювиб ташланг.

Бир чой қошиқ петрушкани 3 чой қошиқ сметана билан аралаштириб, озгина картошка крахмали қўшасиз. 15-20 дақиқага юзга суртиб, сўнг ювиб ташланг. Бу ниқоб юзни жуда яхши намлантиради.

Барча турдаги юз териси учун.

Битта апелсиннинг шарбатини чиқаринг. Шарбатни докага шимдириб 15-20 дақиқага юзингизга қўйинг. Бундан аввал қовоқлар устига нормал ва қуруқ тери учун мўлжалланган озиқлантирувчи кремдан юпқа қатлам қилиб суртиш керак. Муолажадан сўнг юзни нам тампон билан артиш ёки совуқ сувда ювиш керак. Бу ниқоб юзни таранглаштиради.

Соғлом юз териси учун.

Сарҳил бодрингнинг ярмини майда тишли қирғичдан ўтказиб 1 ош қошиқ ўсимлик мойи ва бир чой қошиқ қайнатилган сув билан аралаштиринг. Ниқобни юзга суртгач 10-15 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювиб ташланг. Кейин ажинларга қарши крем суртинг. Бу ниқоб юзни эластиклигини таъминлайди, унга соғлом кўриниш беради.

Таъсирчан юз териси учун.

Бананни бўтқа холига келгунча яхшилаб эзасиз. Тухум сариғи ва 1 чой қошиқ ўсимлик мойи қўшиб аралаштирасиз. Тайёр ниқобни 15-20 дақиқага юзга суртасиз. Кейин аввал илиқ, кейин совуқ сувда ювасиз. Бу ниқоб юзни таъсирчанлигини камайтириб қизаришини олдини олади.

Ёғли юз териси учун.

Қирғичдан ўтказилган олмадан икки ош қошиқ олиб 1 чой қошиқ крахмал ва битта кўпиртирилган тухум оқи билан аралаштиринг. Юзга суртиб 10 дақиқадан сўнг аввал илиқ, кейин совуқ сувда ювасиз. Бу ниқоб юзни тозалайди, ёғланганидан ялтирашини бартараф этади.

Аралаш турдаги юз териси учун.

Сабзи шарбатини сметана билан аралаштиринг. Лаванда (ёки мойчечак, ялпиз, жўка (липа) гули дамламаси) сувига пахтали тампонни ботириб, юзингизни артинг. Юз териси қуригач, сабзи-сметанали аралашмани юз терисига суртинг. Ниқобни 10-15 дақиқадан сўнг совуқ сувда ювиб ташланг. Бу ниқоб юз рангини яхшилайди.

Эслатиб ўтамиз, бу ниқоблардан фойдаланишдан аввал ўз юзингиз терисини тўғри аниқлаб олишни унутманг!

 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг