Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Соч тўкилса нима қилиш керак?

 душанба, 2015 Июн 15    Мухлиса Хакимова  

Соч тўкилса нима қилиш керак?

Авваламбор, ушбу саволни бериш чоғи ваҳимага тушмаслик лозим. Сўнгра сочларингиз чиндан ҳам патологик равишда тўкиляптими ёки шунчаки эски сочларнинг янгиларига физиологик алмашинуви содир бўляптими, буни аниқлаб олиш зарур. Кунига 30 тадан 100 тагача соч толаси тўкилиши меъёр саналиб, бунда ўз умрини «яшаб бўлган» толалар тўлиқ равишда янгиланади.

Соч тўкилишини аниқлаш тести

Сочларингизнинг бир тутамини қаттиқ ушлаб, шошмасдан оҳиста пастга қаратиб силтамасдан тортинг. Агар шундан сўнг қўлингизда 6-7 дона тола қолса, соч тўкилишининг бошланғич босқичи юз бераётган бўлиши мумкин.

Сочнинг патологик тўкилишининг кўп учрайдиган сабаби соч фолликулалари ўсиши қисмидаги қон томирларининг тез-тез ва давомли равишда қисилиши (спазм) ҳисобланади. Томирларнинг сиқилиши стресс ёки сочларга совуқ ҳароратнинг таъсири (совуқ кунларда бош кийимсиз юриш) оқибатида рўй бериши мумкин. Энг кам учрайдиган сабаб бошда замбуруғ инфекцияси (микроспория, трихофития), шунингдек, кимё­терапия ўтказилиши бўлиши мумкин.

Дамламалардан фойдаланинг

  • Соч ўсишини тезлаштирувчи дамламалардан бири чакамуғ илдизидир. 10-15 г илдизни 0,5 литр қайноқ сувга дамланг. Ушбу дамламадан аввалига ҳафтада 2-3, кейинчалик 1 маротаба фойдаланишингиз мумкин.
  • Соч илдизи мустаҳкамланиб, ўсиши учун терак куртаги, қайин куртаги ва барглари (1 стакан гиёҳ 1 литр сув нисбатида) дамламасини қўлланг.
  • Ґар куни сархил алоэ шарбатини бошингизнинг соч тўкилаётган қисмларига суринг.
  • Сочларингиз майин, қалин ва жилокор бўлиши учун 1 та тухумга  2 ош қошиқ канакунжут ёғи, 1 чой қошиқ сирка аралашмаси ва 1 чой қошиқ глицерин қўшиб кўпиртиринг. Ниқобни бош терингизга суриб, сочларингизни иссиқ сочиқ билан ўранг. Бироз вақт буғ ваннасида ўтириб, сўнгра ювинг.
  • Ювилган сочларингиз орасидан фарқ очиб, 0,5-1 ош қошиқ тузни суриб чиқинг ва 15 дақиқага полиэтилен шапка кийинг. Сўнгра илиқ сувда чайиб олинг. Ушбу ниқобни 6-10 марта қўллаганингиздан кейин сочларингиз тўкилишдан тўхтайди.

Массаж муолажаси

Замбуруғ инфекцияси ва қон босими билан боғлиқ хасталикларида бошни уқалаш асло тавсия этилмайди.

Қолган ҳолатларни массаж муолажаси ҳафтасига 2-3 марта, албатта ювилган бошда ёки сочларни ювишдан олдин ўтказилади. Бош бармоқларингизни қулоқларингиз устига қўйиб, қолган бармоқларингиз билан пешанадаги бош терисидан бошлаб, (ўз навбати билан бошнинг чакка ва тепа қисмларини ҳам) энсага қарата айлана ҳаракатлар ёрдамида уқалашни бошланг. Бошнинг қон томирлари жойлашувини ҳисобга олиб, ҳаракатлар албатта пешанадан энса, гардан томонга йўналтирилиши лозим.

Шунингдек, массажни худди шу йўсинда тиббий чўтка ёрдамида амалга ошириш мумкин.
 



Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг