Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Нима учун сочлар секин ўсади?

 пайшанба, 2015 Апрел 16    Мухлиса Хакимова  

Нима учун сочлар секин ўсади?

Одатда соғлом сочлар бир ойда 1,5 - 2 см. га ўсади. Лекин, бу жараённи секинлашишига турли сабаблар мавжуд.

Биринчи сабаби. Организмда витаминлар танқислигидир. Шунинг учун овқатланиш режангизга ёнғоқ, соя, пишлоқ, творог, мевалар, сабзавотлар ҳамда дуккакли ўсимликларни қўшинг.
Иккинчи сабаби. Соч пиёзининг зарарланишидир. Шунингдек нотўғри парвариш, сочларни бўяш, қаттиқ тараш, пала партиш ювиш ҳамда фенда қуритиш ҳам сочларга салбий таъсир кўрсатади. 

Қандай қилиб узун соч ўстирса бўлади? Бунинг учун қуйидаги ниқоблардан фойдаланинг. 

  1. Тенг миқдорда алоэ шарбати, асал, тухум сариғи ва коняк бир-бири билан аралаштирилади. Аралашмани ювилган нам сочга суртилади. Суртиш илдизидан учига томон олиб борилади. Ниқоб сочнинг бутун узунлиги бўйлаб тегиши лозим. Ана ундан сўнг сочингизни целофан билан ўрайсизда, устидан сочиқ ўрайсиз. Бир соатдан кейин бошингизни илиқ сув билан ювиб ташлайсиз. Бундай ниқобни ҳафтада бир марта такрорлаш тавсия қилинади.
  2. Бир ош қошиқ қалампир дамламасини (дорихонада мавжуд) бир ош қошиқ илитилган кастор мойи ва бир ош қошиқ косметик балзам билан аралаштирасиз. Кейин бу аралашмани пахта тампон ёрдамида сочнинг илдизига эхтиёткорлик билан суртасиз. Аралашма кўзга тегмаслиги керак. 1 соатдан сўнг яхшилаб ювиб ташлайсиз. Бундай ниқоб бош терисига қон келишини кучайтиради ва соч илдизларини озуқа билан тўйинтиради. Уни ҳафтасига кўпи билан 2 марта такрорлаш мумкин.
  3. Бир дона тухум, икки ош қошиқ кастор мойи, 1 чой қошиқ глицерин ва бир чой қошиқ сиркани қўшиб яхшилаб аралаштиринг. Сочларга суртиб, устидан целофан ва сочиқ ёрдамида ўрайсиз. 40 дақиқадан сўнг илиқ сувда шампун билан яхшиллаб ювиб ташлайсиз.
  4. Сочларни қадимий усулда парвариш қилиш, яъни мунтазам қатиқ ёки зардоб билан ювиш ёки эзилган пиёз ёхуд саримсоқни сочга суртиш ва ярим соатдан сўнг ювиб ташлаш мумкин.
  5. Қирғичдан ўтказилган пиёз ҳамда асалнинг аралашмасидан тайёрланган қоришма. Асал ниқобнинг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Уни сочнинг илдизларига суриб 40 дақиқадан сўнг ювиб ташлаш керак.
  6. 2 стакан пивони 2 дона тухумнинг сариғи билан аралаштиринг ва соч илдизларига суртинг. Устидан целофан ҳамда сочиқ билан 1 соатга ўраб қўйинг. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланг ва хона ҳароратида қуритинг. Бу ниқоб анча самарали бўлиб, натижасини сиз бир неча муолажадаёқ сезасиз. Сочингиз сезиларли даражада тез ўсибгина қолмай унинг табиий жилоси ҳамда кучи тикланади. 


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг