Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Beka.uz - шарқ аёлларига маслаҳатлар тўплами!

Лого beka.uz

Қўл териси парваришининг 7 қоидаси

 пайшанба, 2015 Январ 08    Мухлиса Хакимова  

Қўл териси парваришининг 7 қоидаси

Куз фаслининг ўзгарувчан об-ҳавоси, шамолию ёмғири кайфиятимизга таъсир қилиш билан бирга қўлимиз терисини ҳам “ажойиб совғалари” билан “сийламай” қўймайди. Ушбу мавсумда қуруқлик, дағаллик ва ёриқлар қўл терисига хавф солмаслиги учун уларни тўғри ва мунтазам парваришлаш лозим.

  1. Ўзингиз учун вақт топинг! Ёзда турли мева сабзавотларни истеъмол қилиб, офтоб нурида тобланганман, организм учун керакли миқдорда витаминлар тўпладим, деган хаёл сизни чалғитмасин. Худди қиш ва баҳор сингари кузда ҳам қўл териси парваришга мухтож бўлади. Кичик идишга солинган сувга қўлларингизни тиқиб ўтирсангиз, анчайин фойдалидир. Бунинг учун 1 ош қошиқ мойчечак 1 литр қайнаган сувда дамланади. Мазкур дамлама қўл терисини юмшатиб, яллиғланишларни даволайди.
  2. Пилинг! Пилинг одатда, 2 босқичдан иборат бўлади: Қўлдаги қадоқларни юмшатиб, тушириш ва терининг янгилаш жараёнини тезлаштиради. Пилингдан кейинг муолажаларга тайёрланиш. Пилингдан сўнг қўлланган озиқлантирувчи ва парваришловчи ниқоблар яхши фойда беради.  Пилингни махсус ҳамда уй шароитида тайёрланган скраблар ёрдамида бажариш мумкин. Қўл терисининг пилинги учун енг яхши воситалар бу туз ва шакар хисобланади. Масалан, шакарни асал билан аралаштириб, ўзингизга ёққан бироз эфир мойидан қўшишнинг ўзи кифоя. Скраб тайёр! Қўл териси учун махсус скрабларни танлаётганда эътиборли бўлинг. Скраб таркибидаги терини тозалайдиган зарралар жуда хам майда бўлиши лозим, шунда тери камроқ шикастланади.
  3. Вақти тиғиз аёллар нима қилсин? Энг осон йўли бу – хафтасига бир марта уйқуга ётишдан аввал озиқлантирувчи ёки парваришловчи кремни қўлингизга қалин қилиб суриб, пахтали матодан қўлқоп кийишдир.
  4. Ҳимоялаймиз! Озиқлантирувчи кремдан юпқа қилиб қўлларга суриш ташқи мухит таъсиридан терини ҳимоялайди. Агар салқин ҳавода узоқ юришингиз еҳтимоли бўлса, қўлларингизга албатта қўлқоп кийинг. Унутманг, қўлқоп – қорбўрон ўйнаш учун емас, балки қўлларни совуқдан химоялаш учун жуда зарур.
  5. Қўллар нега музлайди? Қўлларнинг музлаши жиддий муаммо бўлмагани билан оппоқ кафт ва кўк тусга кирган тирноқлар ҳаммага ҳам ёқавермайди. Майда қон томирлари – капиллиярларнинг қон айланиши бузилса, қўллар ўз-ўзидан музлайди. Бундан ташқари, асабийлик, инфекцион касалликлар оқибати, руҳий ҳолатнинг ўзгариши, гемоглабин пастлиги ва аёлларнинг жинсий  аъзоларидаги касалликларда ҳам бу ҳолат кузатилиши мумкин. Қўлларнинг сурункали музлашида шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.
  6. Парваришлаймиз! Парваришловчи воситаларни сотиб олишингиз ва уйда ўзингиз ҳам тайёрлашингиз мумкин.  Масалан, 1 та тухум сариғига 1 ош қошиқ лимон шарбати, асал ҳамда зайтун ёғи қўшилади. Бу ниқоб қўл терисини озиқлантириш ва оқартириш хусусиятига эга. Тайёр ниқобни қўл терисига 15 дақиқага суртиб, илиқ сувда ювиш тавсия этилади.
  7. Тери кўчиши! Аввало, витаминлар етишмаслиги, организмда гормонал мувозанат бузилиши ҳамда ташқи муҳитнинг салбий таъсирларига қарши курашиш лозим. Биринчи ва иккинчи сабабларни шифокор даволаса, учунчи омилни ўзингиз ҳам енга оласиз. Қўл терисини қуритишга мойил атир совунлар, кир ювиш кукунлари ҳамда идиш ювишга мўлжалланган гелларнинг сифатлисини ҳарид қилинг. Маиший тозалаш воситалари таркибидаги ишқорли моддалар тери учун хавфли. Мутахассислар бежиз кир ёки идишларни ювишда резина қўлқоплардан фойдаланинг, дейишмайди. Бу тавсия сиз учун эриш туюлса-да, унга амал қилганингиз маъқул. Қўлларни ювгандан сўнг, албатта, қуруқ қилиб артишга одатланинг.


Мавзу бўйича бошқа мақолалар


Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тавсия этинг